“Рома” келаси мавсумга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Жозе Моуриньо шогирдлари ўз қароргоҳидаги йиғинларни якунлаб, Португалияга йўл олди.
Португалия йиғини римлик “бўрилар” учун келаси мавсумга тайёргарликнинг асосий даври ҳисобланади. Бу йиғинда мураббийлар штаби жамоанинг асосий таркибини шакллантириб олиши керак.
“Рома” ўтган мавсумда Италия клублари орасида энг кўп ўйин ўтказган жамоа бўлди. Римликлар А Серия ва Италия кубоги баҳсларидан ташқари УЕФА Конференциялар лигасида қатнашди. Моуриньо шогирдлари мазкур халқаро турнирни саралаш босқичидан финалигача бўлган масофани босиб ўтди ва бу жараёнда қўшимча 15 та ўйин ўтказишига тўғри келди.
Келаси мавсум бунданда оғир бўлиши аниқ. Чунки клуб раҳбарияти бу гал Жозе Моуриньо ва унинг шогирдларидан А Серияда кучли тўртликка кириб, Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлиш, Италия кубоги ва Европа лигасида ғолиб чиқишни талаб қилмоқда.
Талаб катта ва тайёргарлик шунга яраша бўлиши керак.
“Рома” Италиядаги йиғинда асосий эътиборни жисмоний ва тактик тайёргарликни оширишга қаратди ва атиги битта назорат учрашуви билан чекланди. “Трастевере” билан бўлган ўйинда римликлар 5:0 ҳисобида зафар қучди. Шомуродов ўзи гол уриши баробарида жамоадоши Вольпатога голли пас узатди.
“Рома” Португалиядаги илк ўртоқлик учрашувини 13 июль куни ўтказади. Моуриньо шогирдларига Англия Чемпионшипи вакили – “Сандерленд” рақиблик қилади. Бу жамоа яқин йилларда ҳам премьер-лигада ўйнар эди ва яна Англиянинг энг кучли жамоалари қаторига қўшилишга интилмоқда.
Италия футболини ёритаётган https://footballnews24.it/ нашрининг ёзишича, “Рома”нинг асосий тўпурари Тэмми Абрахам ва жамоа сардори Лоренцо Пеллегрини жамоа билан Португалияга учмаган. Моуриньо Англия ва Италия терма жамоаларига жалб этилган бу ўйинчиларга қўшимча дам олиш учун имкон берган.
Яна бир ҳужумчи – Николо Дзаньолони жароҳат безовта қилаётган эди. “Ювентус”га ўтишни истаётган ўйинчи “Трастевере”га қарши баҳсда ҳам кўринмади.
“Ницца”даги ижара муддатини якунлаб, “Рома” қайтган Жастин Клюйверт жамоа билан бирга Португалияга йўл олди. Бироқ, унга “Марсель”дан жиддий қизиқиш бўлаётгани учун Португалия йиғинида узоқ ушланиб қолмаслиги айтилмоқда.
“Рома” ҳужумида юзага келган бу вазиятни инобатга олсак, Португалиядаги ўртоқлик ўйинларида асосий ҳужумчи сифатида Элдор Шомуродов ҳарака қилиши мумкин. Чунки ҳамюртимиз келаси мавсумни Римда ўтказиши аниқ бўлиб улгурган. Моуриньо ўзбек футболчисини жамоада олиб қолишга қарор қилди ва демак, уни мавсум олдидан қаттиқ синаб кўради.
Ҳужум чизиғининг қолган вакиллари – Карлес Перес, Феликс Афена-Гьян, Стефан Эл-Шааравининг жамоада қолиши кафолатланмаган ва спорт директори Тьягу Пинто улардан турли трансферлар амалга ошириш учун нархни пасайтирувчи актив сифатида фойдаланмоқчи. Бундан шароитда, Моуриньо бу ўйинчиларга кўп ҳам таянмайди.
“Рома” Португалия йиғинида жами тўртта ўртоқлик ўйини ўтказади. Римликлар “Сандерланд”дан ташқари 16 июль куни Португалиянинг “Портимоненсе”, 20 июль куни “Спортинг” ва 23 июлда Франциянинг “Ницца” жамоаси билан беллашади.
Кейинги рақиб Англиянинг “Тоттенхэм” жамоаси бўлади ва бу халқаро ўртоқлик ўйини 30 июль куни Исроил давлатида ташкил қилиниши белгиланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар