
Саудия Арабистони жамоаси Криштиану Роналду трансфери учун катта маблағ сарфлашга тайёр.
"TVI" va "CNN Portugesa" нашрлари томонидан берилган маълумотга кўра, Саудия клубларидан бири "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси учун 300 миллион евро тўлашга тайёр.
Бу маблағнинг 250 миллиони португалияликнинг маоши, (йилига 125 миллион евро) 30 миллиони манкуниаликлар учун трансфер тўлови ва яна 20 миллион евро агентларга комиссион тўловлар учун сарфланиши кўзда тутилган.
Қайд этилишича, 37 ёшли голеадор мазкур таклифни қабул қилиши қийин масала. Сабаби, у камида яна бир мавсум Европанинг топ клубида ўйнамоқчи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар