1 329
CAS Россиянинг футбол клублари ва миллий жамоаларни четлатиш бўйича апелляцияларини рад этди
Фото: ТАСС/Михаил Джапаридзе
Спорт арбитраж суди (CAS) Россия футбол иттифоқининг (РФИ) УЕФА ва ФИФАнинг Россия клублари ва жамоаларини халқаро мусобақалардан четлаштириш ҳақидаги қарори устидан берган апелляцияларини қаноатлантирмади, деб хабар беради суд сайти 15 июль, жума куни.
CAS Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА, UEFA) ва Халқаро футбол федерацияси (ФИФА, FIFA)нинг Россия клублари ва миллий жамоаларини ўз ҳомийлигидаги барча халқаро футбол мусобақаларида қатнашишини тақиқлаш ҳақидаги қарорларини ўз кучида қолдирди. Хусусан, футбол бўйича Россия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш турниридан четлаштирилган.
Халқаро арбитраж, шунингдек, ўтган мавсум якунларига кўра, 2022/23 йилги еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган, аммо иштирок этишига рухсат берилмаган ЦСКА, «Динамо», «Зенит» ва «Сочи» футбол клубларининг апелляцияларини ҳам рад этди.
УЕФА ижроия қўмитаси май ойида Россиянинг 2022/23 йилги мавсумдаги барча халқаро мусобақалардаги иштирокини тўхтатди. Эркаклар футбол жамоаси Миллатлар лигасида, аёллар жамоаси Европа чемпионатида, Россия клублари эса Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида иштирок этишдан четлаштирилди.
Футболчилар, бошқа россиялик спортчилар қатори, Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан халқаро турнирлардан четлаштирилди. Уруш бошлангандан сўнг дарҳол Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) бундай тавсияни берди, у спорт ташкилотларини россиялик ва беларуслик спортчиларни мусобақаларда иштирок этишдан четлаштиришга чақирган, аммо якуний қарорни алоҳида бошқарув органларига қолдирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар