date
views 1 816

Эден Азар ҳаммани ҳайратга солди

Эден Азар ҳаммани ҳайратга солди
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти бельгиялик ҳужумкор футболчи Эден Азар борасида бир қарорга кела олмаяпти.

Аввалига италиялик мутахассис бир неча мавсумдан бери ўзини кўрсата олмаётган Азарни жамоадан кетишини таъкидлаганди.

Бироқ, Азар биринчи машғулотнинг ўзидаёқ мураббийнинг фикрини ўзгартира олди. Манбаларнинг таъкидлашича, бельгиялик футболчи ҳозирдан ажойиб спорт формасига кириб олганини намойиш қила бошлади.

Анчелотти ҳужумкор футболчи позициясида кўпроқ Винисиус Жуниор ва Родриго Гоэсга ишонч билдирмоқда. Лекин Азар янги мавсумда бу икки жамоадошидан асосий таркибдаги ўрнини тортиб олишига қаттиқ ишонмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эден Азар ҳаммани ҳайратга солди