06:30 / 20.07.2022
1 362

Рақиб жамоа таркибини “Рома” ҳужумчиси билан кучайтиради

Рақиб жамоа таркибини “Рома” ҳужумчиси билан кучайтиради
А Серияда “Рома”нинг асосий рақобатчиларидан ҳисобланган “Аталанта” ўз таркибини римликлар ҳужумчиси Стефан Эл-Шаарави билан кучайтиришга қарор қилди, деб маълумот тарқатди таниқли журналист Николо Скира.

Италия терма жамоаси ўйинчисининг “Рома” билан шартномаси якунланишига бир йил қолди. Клуб мутасаддилари унга ҳали янги битим таклиф қилгани йўқ.

Эл-Шаарави ўтган мавсумда пойтахт клуби сафида 36 та учрашувда қатнашиб, еттита гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

29 ёшли ҳужумкор футболчи фаолияти даврида “Женоа”, “Милан”, “Монако” ва “Шанхай Шэньхуа” клублари сафида ҳам тўп тепган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рақиб жамоа таркибини “Рома” ҳужумчиси билан кучайтиради