Бугун “Металлург” клуби Тожикистонда “Хўжанд”га қарши назорат учрашувини ўтказди. Голларга бой ўтган беллашувда бекободликлар рақиб устидан 1:5 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
Аввалига “Хўжанд” футболчиси Илья Кожухарь томонидан ҳисоб очилганди. Шундан кейин “Металлург” беш бор жавоб қайтарди. Бобур Фарҳодов иккита гол уриб дублни расмийлаштириб қўйди. Шунингдек, Беҳруз Шодмонов, Бектемир Абдуманнонов ва Анвар Ғофуров ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.
Шу тариқа, “Металлург” ўртоқлик ўйинларида рақибларини йирик ҳисобда енгишда давом этяпти. Эслатиб ўтамиз, ўтган сафар Бекободда “Андижон” 4:1 ҳисобида мағлуб этилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди