18:13 / 26.07.2022
1 777

Роналдунинг севган қизи Жоржина Симеоненинг рафиқасига обуна бўлди

Роналдунинг севган қизи Жоржина Симеоненинг рафиқасига обуна бўлди
Жоржина Родригес ижтимоий тармоқда "Атлетико" мураббийи Диего Симеоненинг рафиқасига обуна бўлди. Шу тариқа "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг севган қизи Карла Перейранинг обуначисига айланди.

Олдинроқ хабар берилганидек, Роналду "Атлетико"га ўтишга қизиқмоқда.

"Атлетико" мухлислари "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ушбу ёзда Мадрид клубига ўтишига қарши чиқишмоқда.

"Матрасчилар" мухлислари Twitter'да буни #ContraCR7 (CR7Qarshi) хэштеги орқали кўрсатишмоқда. Шундай экан, мухлислар Роналду билан шартнома имзолашда ўзларининг норозиликларини билдиришмоқда ва клуб қарорига таъсир қилишмоқчи.

"Агар бу одам менинг "Атлетико"имга келса, мен икки обунамни бекор қиламан. Биз аҳлат йиғиладиган жой эмасмиз", — деб ёзди мухлислардан бири twitter'да.

"Бу нафақат "Атлетико" мухлисларига тегишли, балки ҳар бир клуб мухлислари Роналдуни рад этиши керак", — деб ёзди бошқа бир фойдаланувчи.

"Атлетико"чи бўлмаслик учун барча нарсани ифодалайдиган масхарабоз. У кийиниш хонаси, мухлислар ва қўли теккан барчасини вайрон қилади. Уни ҳатто спорт нуқтаи назаридан ҳам қўллаб-қувватлаб бўлмайди, унинг даражаси яққол тушиб кетган", — деб ёзди клуб мухлисларидан бири.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг севган қизи Жоржина Симеоненинг рафиқасига обуна бўлди