
Сўнгги пайтларда Элдор Шомуродовнинг "Рома"дан кетиши борасидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Россиянинг "Metaratings" сайти легионеримизнинг агенти Қаҳҳор Мўминов билан боғланиб, миш-мишларга изоҳ сўради.
"Трансфер ойнаси вақтида турли хил вариантлар бўлиши табиий. Фақатгина бир нарсани айтишим мумкин: Элдор - "Рома" футболчиси. Қолган барчаси ОАВ тарқатган тахминлар, холос. Ўзгариш бўлиши мумкин, мен ҳеч нарсани истисно қилмайман", - деди Мўминов.
Аввалроқ, Шомуродовга А Сериянинг бошқа жамоалари ва Россия Премьер лигасидан таклиф борлиги ҳақида хабар қилинганди.
27 ёшли легионеримиз "бўрилар" сафига ўтган мавсум аввалида "Женоа"дан бориб қўшилганди. Бу вақт оралиғида у 39 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 6 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг