1 392
"Озгина "калтак" едик, бошқа таклифлар "Қизилқум"ни тарк этишимга арзимасди" - Ислом Тўхтахўжаев
Ислом Тўхтахўжаевнинг “Ал-Гарафа” клуби билан шартнома имзолагани тўғрисида хабар бергандик. Қатарликлар ушбу трансферни тасдиқлади. Ислом эса янги жамоасига ўтганидан кейин ўзининг дастлабки фикрларини билдирди.
- Ислом аввало, яна легионерга айланганингиз билан муборакбод этаман. Қандай қилиб “Ал-Гарафа”нинг қизиқишини уйғота олдингиз?
- Раҳмат. “Ал-Гарафа” жамоасига тажрибали ўйинчи керак бўлган экан. Кўплаб футболчилар орасида мени маъқул кўришиб, таклиф билан чиқишди. Музокаралар 10 кунча давом этиб, охири келишувга эришдик.
- Рости, 33 ёшингизда Қатар Юлдузлар лигасидек кучли чемпионатга кетишингизни кутмагандик. У ерда тезкор ўйинчилар бор, қийналиб қолмайсизми?
- Ўзимни ҳали анча ёш ҳис қиляпман. Доим ўйнаб юрган футболни ўйнашда давом этаман. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.
- Бош мураббий италиялик Андреа Страмаччонини биламиз. У билан илк суҳбатингиз қандай ўтди ва сизга нималар деди?
- Биринчи суҳбатдаёқ билдимки, ажойиб инсон экан. Билсангиз, “Интер” мухлисиман. У “Интер”да бош мураббий бўлиб ишлаганида мухлислик қилганман. Шунинг учун у билан ишлаш мен учун жуда қизиқ.
- Страмаччони билан суҳбатда "Интер"га мухлислик қилганингиз ҳақида айтдингизми?
- Албатта айтдим. У ҳам жуда ёш бўлганини эслаб расмларини кўрсатди. Мураббийлик қийин касб эканини айтиб, қариб қолдим деб ҳазил қилиб қўйди.
- Агар “Ал-Гарафа”дан таклиф бўлмаганида “Қизилқум”да қолармидингиз ёки барибир у ердан кетмоқчи эдингизми?
- Албатта, “Қизилқум”да қолардим.
- Янги клубда қайси рақамни танладингиз?
- Ҳар доимгидек 20-рақамни.
- Бу таклифни қабул қилишингизда табиийки, юқори маош ҳам ўз сўзини айтмасдан қолмади. Ёки бу таклифни қабул қилишингизда пулдан ҳам муҳим сабаб бўлдими?
- Биринчи навбатда жамоанинг мақсади, ўзига хос обрўси роль ўйнади. Албатта, тан оламан, молиявий томонлама ҳам хоҳлаймизми-йўқми, роль ўйнайди.
- Қатарда легионерларимиз учтага етди. Сиздан ташқари, Сардор Рашидов билан Бахтиёр Қосимов ҳам бор. Бирданига ўзбек футболчиларига қизиқиш ортганига нима сабаб деб ўйлайсиз? Шунингдек, у ердаги ҳамюртларимиз билан алоқадамисиз, кўришдингизми?
- Қатарда бизнинг футболчиларга доим қизиқиш бор. Бунинг ортида терма жамоамизнинг ва клубларимизнинг ўрни бор. Йигитлар билан албатта алоқада бўламиз, Худо хоҳласа.
- Сиз илк бор бу клубдан қизиқиш борлигини кимдан эшитдингиз? Аслида легионерга айланиш режангизда бормиди? Ё ҳаммаси кутилмаганда содир бўлдими?
- Санжар Шоаҳмедовнинг акаси Сарвар ака жуда катта меҳнат қилди. Унга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Ҳар хил давлатлардан таклифлар бор эди. Лекин улар “Қизилқум”ни тарк этишимга арзимасди.
- Қизиқ, Сарвар Шоаҳмедовни қандай алоқаси бор? Ёки у сизга агент сифатида кўмаклашдими?
- Ҳаммаси Сарвар орқали бўлди. Бу ерда баъзи клублар билан алоқа ўрнатган.
- Одатда, бирор футболчи янги клубга ўтса, қандайдир ўзига яраша анъаналар билан кутиб олишади ёки машғулотда нимадир қилишади? Бу борада сизни қандай қарши олишди? Сиз билан нима рўй берди?
- Клуб ходимлари ва футболчилар жуда ҳам илиқ кутиб олишди. Ҳозирги кунда модага айланган “коридор”да озгина “калтак” едик, Брахими билан биргаликда.
- Брахими билан танишув қандай бўлди?
- Яхши кутиб олди. Ажойиб инсонлиги билиниб турибди.
- Клубни мақсади қандай?
- Ҳар доимгидек, юқори ўринлар учун курашиш. Шу ўринда “Қизилқум”дагиларга раҳмат айтаман. Уларга омад тилайман. Сизлардан фақат дуо қилиб туришларингизни истайман. Юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишлик насиб қилсин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»