“Рома” раҳбарияти эркин агент мақомида юрган Андреа Белоттини тезроқ трансфер қилиш иштиёқини билдирмоқда. Ёзги трансфер ойнаси якуни яқинлашиб бораётгани сари “Торино” билан хайрлашган моҳир тўпурарга даъвогар жамоалар сафи кенгайиб бормоқда.
Андреа Белоттининг ўзи унга жиддий чорлов билан чиққан “Валенсия”га рад жавобини бериб, “Рома” билан музокарага киришди. Римликлар 28 ёшли ҳужумчига уч йиллик шартнома ва маошини икки ярим миллион евродан бошлаб, уч ярим миллион еврогача кўтариб бориш схемасини таклиф қилди.
Италия матбуоти Андреа Белотти “Рома”нинг таклифини қабул қилгани ҳақида маълумот тарқатмоқда.
Италия терма жамоаси ҳужумчисининг Римга кўчиб келиши Элдор Шомуродовга боғлиқ бўлиб турибди. Пойтахт клуби раҳбарияти ўзбек футболчисининг бошқа клубга трансферини расмийлаштирмагунича Белотти билан шартнома имзолай олмайди.
Элдор Шомуродовга А Сериянинг ўзидан “Сассуоло”, “Монца”, “Болонья” каби бир неча клублар қизиқиш билдирди. Сўнгги маълумотларга қараганда, римликлар “Болоньоя” таклифини қабул қилган.
Келишувга кўра, бу жамоа легионеримизни кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан бир мавсумга ижарага олади. Келаси йили ёзда трансфер амалга ошириладиган бўлса, “Болонья” римликларга 9 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши керак бўлади.
“Болонья” бош мураббийи Синиша Михайлович ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида италиялик форвард Лоренцо Луккини трансфер қилмоқчи эди. Бироқ, 20 яшар ўйинчи “Аякс” таклифини қабул қилди.
Шундан сўнг, Синиша Михайлович клуб раҳбариятидан Жозе Моуриньо қадрламаган Элдор Шомуродовни трансфер қилишни сўради.
Италия футболини ёритишга ихтисослашган https://footballnews24.it нашри Элдор Шомуродовнинг “Рома” асосий таркибига кира олмаганини жамоага Тэмми Абрахам олиб келингани билан боғлади.
“Рома”нинг 14-рақами эгаси Жозе Моуриньонинг ишончини қозона олмагани, кўп жиҳатдан жамоага Тэмми Абрахам келиши билан боғлиқ бўлиб қолди. Ўзбек футболчиси унинг ўринбосарига айланиб қолди. Кейинроқ даврага ёш Феликс Афена-Гьян чиқди. Келаси мавсумда “Рома” сафида Шомуродовнинг ўрни янада пасайиши мумкин, - деб ёзади ушбу сайт журналисти Федерико Бесио.
Демак, шу ҳафта “Рома” трансфер сиёсатида кўп нарсани ҳал қилади. Биринчи навбатда, Элдор Шомуродовнинг “Болонья”га трансфери расман тасдиқланиши кутилмоқда. Шундан сўнг, пойтахтликлар Андреа Белотти билан кутилган шартномани имзолайди.
Андреа Белотти “Албино Леффе” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Кейинчалик у “Палермо” клубида маҳорат оширган.
“Торино” 2015 йили уни “Палермо”дан 8,4 миллион еврога трансфер қилди ва ўз сафида етти йил ўйнатди. Дарҳақиқат, “Торино” раҳбарияти Белотти ўрнига Элдор Шомуродовни олишга уринган эди. Бироқ, рақобатда “Болонья”га ютқазгани айтилмоқда.
Белотти фаолияти давомида клублар миқёсида 390 та учрашувда 158 та гол урган ва 35 та ассист қайд этган. Италия терма жамоасида 44 та ўйинда рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилди.
Элдор Шомуродов эса А Серияга 2020 йилнинг октябрида қадам қўйган. Бир мавсум давомида “Женоа” шарафини ҳимоя қилиб, саккизта гол урган ҳужумчини Жозе Моуриньо “Рома”га олиб келган эди. Демак, легионеримиз кучли бешлик чемпионатларидаги учинчи мавсумини учинчи жамоада бошлайди.
Ўз даврида Ўзбекистон ва Россия чемпионатларида ҳам тўп тепган Шомуродов клублар миқёсида 221 та баҳамда ўз ҳисобига 45 гол ва 23 та ассист расмийлаштирган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасида 56 марта майдонга тушиб, гшоллари сонини 30 тага етказди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди