“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Райо Вальекано”га қарши ўртоқлик ўйини (1:1) вақтида инглиз клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг билан тортишиб қолди.
Танаффус вақтида мураббий ҳужумчига яқинлашиб, унга нимадир деди. Португалиялик эса бунга жавобан имо-ишора қила бошладилар ва кейин мутахассиснинг гапига эътибор бермасдан кетган.
Роналдунинг бу ҳаракатлари Эрик тен Хагни жуда хафа қилди, деб ёзади журналист Бен Жейкобс. Гап шундаки, голландиялик мураббий МЮда иш бошлаганидан кейин Роналду билан юзма-юз гаплашмаган эди. У бир неча бор Криштиану билан телефон орқали суҳбатлашишга ҳаракат қилган, бироқ буни уддалай олмаган. Шу боис, футболчининг ҳаракатлари тен Хагнинг ҳафсаласини пир қилган.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли ҳужумчи оилавий муаммолар сабаб "Юнайтед"нинг Таиланд ва Австралия бўйлаб мавсумолди турнесини ўтказиб юборганди.
Роналдунинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади.
Аввалроқ Роналду АПЛнинг биринчи давраси бошлангунга қадар клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди