
“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг кейинги жамоаси деярли маълум. “Foot Mercato” нашри журналисти Санти Ауна ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, футболчининг кейинги манзили “Болонья” бўлади.
Маълумотларга кўра, томонлар келишувга эришган. Трансфер кейинчалик 11 миллион евро эвазига сотиб олиш шарти билан ижара асосида амалга оширилади.
Олдинроқ Элдорга Италиянинг бир қанча клублари ва Англиянинг “Вулверхэмтон” жамоаси ҳам қизиқиш билдирган эди. Бироқ томонлар Шомуродовнинг трансфери борасида келишувга эриша олмади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган мавсум А серия доирасидаги 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатма муаллифига айланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар