“Болонья” Элдор Шомуродовга асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётган эди. Бу жамоа “Рома” билан келишувга яқин экани хабар қилинганди.
Шомуродов трансферининг амалга ошишига “Болонья” римликлардан ижара шартномасидаги ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш мажбурияти ҳақидаги бандни харид қилиш ҳуқуқига алмаштиришни талаб қилаётгани тўсқинлик қилиб тургани ҳақида хабарлар тарқатилди. Манбаларнинг таъкидлашича, Шомуродовнинг трансфери 11 миллион еврога тушиши ҳам айтилди.
Бироқ, La Repubblica нашрининг таниқли журналисти Андреа Ди Карло Шомуродов трансферига тўсқинлик қилаётган бошқа ҳолат борлигини аниқлади.
Манбанинг таъкидлашича, “Рома” раҳбарияти Шомуродов трансферидан зарар кўрмаслик учун ўзбек ҳужумчиси учун “Болонья”дан 15 миллион евро талаб қилмоқда экан. Ўз навбатида, болоньяликлар бу нархни сунъий оширилган, деб ҳисобламоқда ва музокараларни тўхтатиб туришга қарор қилган.
Дарқаҳиқат, пойтахт клуби ўтган йили ёзда бош мураббий Жозе Моуриньо талабини бажариш учун Элдор Шомуродовни “Женоа”дан олишга 18 миллион евро сарфлаган эди. Генуяликлар 2020 йилнинг кузида ҳамюртимиз учун “Ростов”га 7,5 миллион евро бадал пули тўлаган ва кейинчалик турли бонуслар эвазига бу сумма 9 миллион еврога кўтарилганди.
“Женоа” Шомуродовни бир мавсум ўйнатиб, харажатларини икки баравар қилиб қоплаб олди. “Рома”да захирага ўтириб қолган Шомуродовнинг трансфер нархи кескин пасайиб кетди ва айни пайтда https://www.transfermarkt.world бўйича 8 миллион еврони ташкил қилмоқда.
“Рома” ёзги трансферлар ойнаси давомида мазкур сайтда нархи паст кўрсатилган бир неча ўйинчиларни бошқа жамоаларга ижарага бериб, харидорларга сотиб олиш мажбурияти суммасини қимматроқ белгилашни уддалади. Хусусан, “Рома” спорт директори Тьягу Пинто “Сельта”га ижарага жўнатилган ва трансфер нархи 6 миллион еврога баҳоланган Карлес Перес учун испан клубини ёзда 10-12 миллион евро тўлашга кўндирди.
Жозе Моуриньога керак бўлмай қолган испан ярим ҳимоячиси Гонсало Вильяр “Сампдория”га ижарага берилди. Генуяликлар беш миллион евро турадиган бу ўйинчини ёзда 10 миллион евро атрофидаги суммага тўлиқ трансфер қилиш имкониятига эга.
Маълумотларга қараганда, Тьягу Пинто Элдор Шомуродов борасида ҳам ҳудди шу усулни қўлламоқчи бўлаяпти. Яъни, португалиялик мутахассис ўйинчиларни бошқа жамоаларга ижарага бериб, бир мавсумдан сўнг https://www.transfermarkt.world порталида кўрсатилган нархидан қарийб икки баравар суммага сотишни истаяпти.
Таъкидлаш жоизки, “Болонья” Шомуродовга харидор бўлаётган ягона жамоа эмас. А Серия вакилларидан “Сассуоло” ва “Торино” ҳужумчимиз атрофидаги вазиятни анчадан бери кузатиб келяпти. Шунингдек, Туркиянинг амалдаги чемпиони “Трабзонспор” жамоаси Чемпионлар лигаси олдидан ҳужум чизиғини ўзбек легионери ёрдамида кучайтириб олишни режалаштирган.
Шомуродов фаолияти давомида Ўзбекистон, Россия ва Италия юқори лигаларида иштирок этиб, клублар миқёсида жами 221 та учрашувда рақиблар дарвозасини 45 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 23 та голли пас узатган.
Шунингдек, 27 ёшли ҳужумчимиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ва сардори ҳисобланади. Ҳужумчимиз мамлакатимиз бош жамоасида 56 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас