Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан кейин қўқонликлар устози Даврон Файзиев фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақида
- Ўйин ҳақида гапиришдан олдин айтмоқчи бўлган озгина фикрларим бор эди. Мен бугунги муҳит, иккала жамоа учун ҳам яратиб берилган шароит учун "Турон" клуби раҳбариятига ва клуб тизимида меҳнат қилаётган барча ишчи-ходимларига миннатдорчилик билдираман. Бугунги ўйиндан олдин ҳам, учрашув вақтида ҳам мухлисларимиз бизга ишониб, қўллаб-қувватлашди. Уларга жамоамиз номидан раҳмат айтаман. Бундан кейин ҳам бизга ишонишда давом этишларини сўраб қоламан.
Бугун ҳақиқий дербига хос ўйин бўлди. Икки жамоа мухлислари ҳам жуда зўр олқишлаб туришди. Иккинчи дербида ҳам кўриб турганингиздек, яна мухлислар ғалаба қозонишди. Бугунги ўйинда икки жамоага ҳам очко жуда зарур эди. Бу – футбол, биз ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Бугун йигитлар кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим, эътирозим йўқ. Жароҳатлар сабаб тайёрлаган режамиз озроқ ўзгарди. Кейинги ўйинларда ҳам охиригача курашамиз. Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз бизга муносиб эмас. Йигитлар бундан ортиғига лойиқ. Ишлашда давом этамиз.
- Илҳомжон Ваҳобов кўрсатган ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?
- Футболчига кўпроқ мухлислар баҳо беришади. Биз мураббийлар қайси футболчини қачон майдонга туширишни вазиятдан келиб чиқиб ҳал қиламиз. Мен ҳозир кимнидир мақтамоқчи эмасман, ишлаш лозим бўлган хато ва камчиликларимиз бор. Захирада қолиб кетаётган футболчиларга ҳам имкон беряпмиз. Машғулотларда ўзини кўрсатса, майдонга туширяпмиз. Қолгани футболчининг ўзига боғлиқ. Чиқиб ўйнайди, ҳаракат қилса, натижа кўрсатади. Шиддатли ўйин бўлди.
Жамоани қабул қилиб олганимдан сўнг 3 та ўйин, 3 та дуранг натижа бўлди. Менга қолса, унинг ўрнига 2 та ғалаба ва 1 та мағлубиятни афзал деб билардим. Мураббий натижа кўрсата олса, жамоада қолади, акс холда, ўрнини бўшатиб беришга мажбур.
- "Навбаҳор" бу ўйинга пешқадам сифатида етиб келганди. Бугун 1 очко олдингизми ёки 2 очко йўқотдингизми?
- Билмадим, ўзим учун айтсам, мен натижадан қониққаним йўқ. Бу ҳақда ўтган ўйиндаги дурангдан кейин ҳам айтгандим. Охирги узатма ва якунловчи зарбаларда камчиликларимиз бор. Пешқадам турдан турга ўзгариб турибди. "Навбаҳор"дан кам жойимиз йўқлигини кўряпман. Мураббий сифатида натижадан қониққаним йўқ, бугун ғалаба учун майдонга чиққандик.
- Бугунги ўйинда Жамшид Ҳасанов доимий позициясида ўйнамади. Бунга нима сабаб бўлди?
- Жамшид Ҳасанов олдин ҳам ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган. Биз уни айнан "Навбаҳор" билан ўйин учун позициясини ўзгартирганимиз йўқ. Бугун Авазхон Маматхўжаев бир оз бетоб эди, шамоллаган. Шу сабаб унинг ўрнида Жамшид Ҳасанов ўйнади. Бунда ҳеч қандай муаммо йўқ.
"Навбаҳор"да кўпроқ эътибор Жамшид Искандеровга бўлди. Уни тўлиқ ёпганимизда бизга янада осон бўларди. Футболчи универсал бўлиши керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»