18:46 / 17.08.2022
1 882

"Хўжанд" устози: "Сўғдиёна" бежиз Ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринларда бормаётганини исботлади"

"Хўжанд" устози: "Сўғдиёна" бежиз Ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринларда бормаётганини исботлади"
ОФК Кубоги Марказий минтақа финалидан ўрин олган "Хўжанд" – "Сўғдиёна" ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рустам Хўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида
- Авваламбор, мағлубият учун мухлислардан узр сўрамоқчиман. Ўйин бўйича фикр билдирадиган бўлсам, футболчилар кўрсатмаларимизни тўғри бажаришмаса, бундай рақибни ютишнинг мутлақо иложи йўқ. Улар бежиз Ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринларда бормаётганини исботлашди.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида айтганимдек, жамоа ўз фалсафасига эга, ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтади. Биз айнан шу жиҳатга аҳамият қаратиб, тайёргарлик кўргандик, лекин улар ожиз нуқтамизга зарба бера олишди. Мен умид билдирган тажрибали ҳимоячилар ишончни оқлай олишмади.

Албатта, келгусида ўйинимизни ўзгартирамиз. Аммо бу учун бизга моҳир ижрочилар керак. Ҳозирги пайтда мавжуд футболчилар орқали ўйинни шакллантиряпмиз. Дарвоза, ҳимоя ва ҳужум ҳақида тўхталсам, яхши ўйнаш учун кўрсатмаларни бажариш лозим ёки футболчида етарлича маҳорат бўлиши керак.

- Жамоа ОФК Кубогидаги юришини тўхтатди. Умуман олганда, "Хўжанд"нинг ушбу мавсумдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?
- Умуман, гуруҳ босқичида яхши натижага эришиб, плей-оффга йўл олдик. Аммо бу босқичда ижобий натижага эришиш ва ОФК Кубогида максимал натижа қўлга киритишга ҳозирча тайёр эмасмиз.

- Нима деб ўйлайсиз, "Сўғдиёна" ушбу мавсумда нималарга қодир? Жамоа "Насаф"нинг йўлини такрорлай оладими?
- Ўтган йили "Насаф" ушбу мусобақа фаворити эканлигини айтиб ўтган эдим. Ҳозир эса "Сўғдиёна"ни фаворитлардан бири сифатида кўрсатишим мумкин. Жамоа салоҳиятли футболчилар ва юқори ўйин сифатига эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Хўжанд" устози: "Сўғдиёна" бежиз Ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринларда бормаётганини исботлади"