19:53 / 17.08.2022
1 624

Роналду севгилисини айтганини қиладими ёки хўжайинними?

Роналду севгилисини айтганини қиладими ёки хўжайинними?
“Манчестер Юнайтед”нинг 37 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоани тарк этиш фикридан қайтгани йўқ. Бош мураббий Эрик тен Хагнинг ҳам португалиялик юлдузга нисбатан муносабати ўзгарди ва унинг кетишига қарши эмаслигини билдирди.

Manchester Evening News нашрининг хабар беришича, тажрибали тўпурарнинг жамоадан кетишига клуб хўжайинларидан бири Жоэл Глейзер тўсқинлик қилмоқда.

Ўтган мавсумдаги паст натижалар туфайли Роналдунинг маоши 25 фоизга қисқарди. Криштиану жамоанинг келажагига ишонмаяпти.

Бундан ташқари, Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес оилавий Испания қайтишни сўраяпти.

Манбаларнинг таъкидлашича, Жоэл Глейзер “Манчестер Юнайтед”нинг ҳар бир трансферини назорат қилишга интилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду севгилисини айтганини қиладими ёки хўжайинними?