
“Астон Вилла”нинг собиқ ҳужумчиси Габриэл Агбонлахор “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни танқид қилди.
- Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед” кийим алмаштириш хонасида ачиган тухумга ўхшаб қолган. Бу жамоада ёш ўйинчилар кўп, лекин Роналду улар билан гаплашмаса ҳам керак.
Яқинда Криштиану овқатланишда ёлғиз ўтиргани ҳақидаги хабарга кўзим тушди. Менимча, Роналду ва Фернандеш бирга ўтирволиб, қолганларни инкор қилган ҳолда, фақат португалча суҳбатлашаётган бўлса керак.
Жамоадаги муҳит заҳарланганга ўхшайди.
“Манчестер Юнайтед” ютқазса фақат Роналду ҳақида гапиришмоқда. Ундан қутилинглар, ёш ва истеъдодли ёшларни ўйнатинглар, - деди Габриэл Агбонлахор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар