1 280
“Рома” собиқ форварди: “Дибала "феномен" эмас, топ клублар уни захирасига ҳам раво кўрмади”
Италиялик собиқ ҳужумчи Антонио Кассано Пауло Дибалани юқори даражали футболчи сифатида кўрмаслигини айтди.
“Агар кучли футболчи ва 29 ёшда бўлсанг, “Ювентус” сени жамоадан кетказиб юбормайди. 4-5 та гранд клублар уни заҳирани кучайтириш учун ҳам олишни хоҳламади. “Интер” у билан боғланди, кейин эса Лукаку билан шартнома имзолади ва Дибалага: “Уйга бор”, деб айтди. Ҳурмат юзасидан у олдин 10 млн евро хоҳлаган бўлса-да, “Рома”га 5 млн еврога ўтди.
“Палермо”да ўйнаган давридан бери у “феномен” бўлмаганини айтиб келаман. Нега уни бирорта ҳам топ клуб хоҳламади, ҳатто “Арсенал” ёки “Манчестер Юнайтед”? “Интер” эса унга умуман жиддий қизиқиш билдирмаган, улар ҳатто Дибаладан кучлироқ бўлган Санчесни бошқа жамоага бериб юборишди. “Милан” эса де Кетеларени қўлга киритиш учун 2 ой кутишни маъқул кўрди.
Якунда эса Дибала олтинчи бўлган (ўтган мавсум) жамоага ўтди ва бу ерда астрономик маошга эга бўлмайди”, дейди Кассано. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»