
"Брентфорд" билан ўйиндан (0:4) кейиндан кейин, "МЮ" футболчилари рақибдан 13.8 километр камроқ югуришгани маълум бўлгач, Эрик тен Хаг футболчиларни эртасига, дам олиш куни чақириб, шунча масофага югуртирди.
Маълум бўлишича, дастлаб жамоанинг бир қатор юлдузлари бу қарордан норози бўлган, бироқ мураббий футболчилар билан бирга югуришга отланиб, уларнинг ҳурматини қозонган.
Бу қарор эса жамоа фойдасига ишлади — 22 август, душанба оқшомида 52 ёшли мутахассис шогирдлари "Ливерпул"ни мағлуб этишга муваффақ бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар