
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг клуб раҳбариятидан “Боруссия М” дарвозабони Ян Зоммерни олиб келишни сўраганди. Бироқ, клуб хўжайинлари нидерландиялик мутахассиснинг илтимосини ерда қолдирди.
Бундеслиганинг навбатдаги турида мёнхенгладбахликлар “Бавария” меҳмони бўлиб, мезбонлар билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
“Бавария”нинг катта устунлигида ўтган баҳсда мезбонлар Ян Зоммер дарвозаси томон 20 та аниқ зарба йўллади. 33 ёшли посбон шулардан 19 тасини бартараф этди.
Шу тариқа, Ян Зоммер Бундеслиганинг битта учрашувида энг кўп зарбани бартараф этган дарвозабон сифатида рекорд ўрнатиб, тарихга ўз номини ёздириб қўйди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг