08:48 / 30.08.2022
1 663

Роналду ҳеч қачон бунақа қадрсиз бўлмаган

Роналду ҳеч қачон бунақа қадрсиз бўлмаган
Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш мижозини Европа чемпионлар лигасида қатнашадиган жамоаларга таклиф қиляпти.

“Наполи” бу мутахассис билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бунинг учун Мендеш “Манчестер Юнайтед” неаполликлар ҳужумчиси Виктор Осихенни сотиб олишга кўндириши керак.

Яқинда Италия клуби нигериялик ҳужумчини 100 миллион еврога баҳолаётган эди. Қолаверса, манчестерликлар Роналдуни ижарага жўнатиб, маошининг 85 фоизини тўлаши борасида келишув таклиф қилинганди.

“Наполи” раҳбарияти вазиятдан максимал даражада унумли фойдаланиб қолмоқчи. Улар Виктор Осимхен учун энди 130 миллион еврога Криштиану Роналдуни қўшиб беришни сўрамоқда.

Агар “Манчестер Юнайтед” шу шартга рози бўлса, италиялик дарҳол музокарани бошлашга тайёрлиги айтилмоқда.

“Манчестер Юнайтед”га Криштиану Роналдудан қутилиш жуда қимматга тушадиган кўринади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду ҳеч қачон бунақа қадрсиз бўлмаган