“Манчестер Сити”нинг янги ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия премьер-лигасида рекордларни янгилай бошлади.
Opta Sport статистларининг хабар беришича, норвегиялик футболчи дастлабки бешта учрашувда киритилган голлар сони бўйича Микки Куинн ва Серхио Агуэро рекордини йўққа чиқарди. Бу икки футболчи Англиядаги фаолиятини бешта учрашувда саккизта тўп киритиш билан бошлаган эди.
Эрлинг Холанд чемпионатнинг дастлабки бешта беллашувда рақиблар дарвозасини тўққиз марта ишғол қилди.
Ёзда “Боруссия”дан трансфер қилинган норвегиялик тўпурарнинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган. Унинг трансфер суммаси 150 миллион еврога баҳоланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда