Европанинг аксарият мамлакатларида футбол бўйича ёзги трансфер ойнаси ёпилди. Ўзлари кўзлаган футболчиларни қўлга киритиб улгурмаган ёки таркибдаги кераксиз ўйинчилардан қутила олмаган клублар энди қишки трансферлар даврини кутишига тўғри келади.
Ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг эътибори “Рома” трансферларига қаратилди. Жозе Моуриньо бошчилигидаги мураббийлар штабининг Элдор Шомуродов бўйича фикри бир неча бор ўзгарди.
Португалиялик мутахассис ўзбек ҳужумчисига шонч билдирмаслигини айтганидан кейин Италиянинг ўзидан беш-олтита, Туркиядан учта, Россия, Франция, Англия, Германия ва Саудия Арабистонидан камида биттадан клублар Элдор Шомуродовга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Бир неча клуб ҳужумчи трансфери бўйича “Рома”га мурожаат қилишга ҳам улгурди.
Бироқ, Шомуродов “Рома”да қолди. Тўғри ҳали Жозе Моуриньо мавсумнинг дастлабки тўрт учрашувидан бирортасида ҳамюртимизга ишонч билдиргани йўқ. Лекин португалиялик мутахассис “Монца” қарши ўйиндан кейин берган интервьясида трансфер бозори босимидан қутилган Шомуродов жамоага ёрдам қўлини чўзиши мумкинлигини таъкидлади.
Мавсум фақат А Серия ўйинларидан иборат эмас. Римликлар олдида мамлакат кубоги ва Европа лигаси каби нуфузли турнирлар ҳам бор. Аксарият мураббийлар чемпионатдан ташқари мусобақаларда захира ўйинчиларидан кўпроқ фойдаланади. Бу уларга имконият ҳамда бошқа жамоаларнинг эътиборини тортиш учун реклама вазифасини ҳам ўтайди.
Тез орада УЕФА таснифидаги халқаро турнир Европа Лигасининг гуруҳ баҳслари бошланади. Ўтган мавсум Конференциялар лигасида зафар қучган “Рома” бу гал ҳам халқаро майдондаги муваффақиятини такрорлашга бел боғлаган. Бу гал вазият мураккаброқ. Чунки Европа лигасида “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Бетис”, “Реал Сосьедад”, “Лацио”, “Ренн”, “Монако” каби жиддий рақобатчилар бор.
“Рома” раҳбарияти Европа лигасида қатнашадиган футболчилар рўйхатига Элдор Шомуродов ва ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида “Фулхэм”га трансфери барбод бўлган нидерландиялик Жастин Клювертни ҳам киритди. Умуман олганда, халқаро турнирда пойтахт “бўрилари” шарафини олти ҳужумчи ҳимоя қилади. Ўтган йилги таркиб вакилларидан Тэмми Абрахам, Элдор Шомуродов ва Стефан Эл-Шаарави бор. Улар сафига Пауло Дибала, Жастин Клюйверт ва Андреа Белотти қўшилди.
“Рома” Европа лигасининг “С” гуруҳидан жой олган. Плей-оффга чиқиш учун римликлар Болгариянинг “Лудогорец”, Испаниянинг “Бетис” ва Финляндиянинг ХИК жамоаси билан рақобатлашишига тўғри келади.
Жозе Моуриньо шогирдлари халқаро майдондаги юришини 8 сентябрь куни бошлайди. “Бўрилар” биринчи турни Болгарияда “Лудогорец” жамоасига қарши ўтказади.
“Рома” футболчилари Европа лигаси доирасида “Олимпико”даги дастлабки учрашувга 15 сентябрга белгиланган иккинчи турда ХИК вакилларига қарши ўйинда мезбонлик қилади.
УЕФА қоидасига кўра, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри нимчорак финалга йўлланма олади. Иккинчи поғона соҳиблари эса Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаган жамоаларга қарши нимчорак финал йўлланмаси учун рақобатлашади.
Европа лигаси гуруҳларида учинчи ўринда қайд этилган клублар Конференциялар лигаси гуруҳларида иккинчи ўринни банд қилган жамоалар билан Конференциялар лигаси плей—оффига чиқиш учун ўзаро рақобатлашади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда