2 008
"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи "Шерлар" ниманинг эвазига ютқазгани ва Шацких ҳақида гапирди
Кутилганидек, “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўртасидаги ўйин ўта қизиқарли ва воқеаларга бой бўлди. 6 кун илгари иккала жамоа Наманганда чемпионат баҳсида куч синашишган ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилиб, кучлар тенг келганди. Бу сафаргисида эса дуранг бўлиши мумкин эмасди. Чунки Ўзбекистон Кубоги чорак финалида кимдир ютишга мажбур эди ва бу якунда “Навбаҳор” бўлиб чиқди.
Жамшид Искандеровнинг икки марта пенальтидан киритган голи туфайли “Навбаҳор” ниҳоят узоқ йиллик танаффусдан сўнг ярим финалга чиқди. Доимгидек, бу беллашув яна қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўляпти. Аслида шундай бўлмаса ҳам бўлмайди. Чунки ўйин шиддати, ундаги қайноқ ҳарорат бошқалардан ажралиб турарди.
“Пахтакор”нинг собиқ мураббийи Жасур Абдураимов ҳам бугунги “Пахтакор”ни диққат билан кузатмоқда. Намангандаги ўйин якунлагач, ушбу мутахассиснинг фикрлари билан қизиқдик.
- "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйини борасида фикрингизни билмоқчимиз...
- Яхши ўйин бўлди. Ўйлайманки, Шацких бошқарувидаги “Пахтакор” тактик томонлама ютқазди, айниқса, иккинчи бўлимда. Максим схемани алмаштирди, 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнаяпти. Менинг фикримча, футболчилар ҳали бу нарсага тайёр эмас. Аслида 4 та ҳимоячи билан ўйнаш яхши система эди. “Пахтакор” илгари шу схемада яхши ўйнарди ва чемпион бўларди. “Навбаҳор” ажойиб ўйин кўрсатди. Улар рақиб дарвозаси томон аниқ ўйнадилар. Ҳамма нарса фақат олдинга қаратилган. Шунинг учун “Навбаҳор”да вазиятлар кўпроқ бўлди. Мезбонлар тартибли ҳаракат қилди. Яна қайтараман: “Пахтакор” тактик томонлама ютқазди.
- “Навбаҳор” анчадан бери ярим финалга чиқмаганди, бу сафар уддалади. Сизнингча, клуб Кубокни ютиш учун асосий даъвогарми?
- Бу ўйиндан кейин албатта асосий даъвогар - “Навбаҳор”. Ўйлашимча, наманганликлар Кубокни ютади. “Пахтакор”га қарши иккинчи таймда зўр ўйнади.
- Бундан олдин иккала жамоа 28 август куни чемпионатда тўқнаш келишганди ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Ўша учрашув билан Кубокдаги ўйин ўртасида қанчалик фарқни кўрдингиз?
- 28 август куни 1:1 ҳисобидаги ўйин тенг бўлганди. Тартиб-интизом, тактика, барча жабҳада яхши ҳаракат қилишган. Шунинг учун 1:1 ўйинга мос тушган.
- Шунингдек, чемпионатда ҳам “Навбаҳор” 1-ўринда кетяпти. Бу ерда ҳам пешқадамликни ўзида сақлаб қолишига ишонасизми ёки...
- Чемпионлик имконияти 50х50. Бундан кейин қандай ўйнайди? Олдинда ҳали ўйинлар бор. Кейинги учрашувларда ким қандай кўрсатади, ўзини?! Мураббийларнинг тактик услублари ҳам муҳим роль ўйнайди. Чемпионлик имконияти “Навбаҳор”дан ташқари “Сўғдиёна”, “Пахтакор” ва “Насаф” клубларида бор. Ҳозирдан чемпионлик ҳақида гапириш қийин масала. Кимнидир бир калла олдинда деб айтиб бўлмайди. 4 та жамоа жиддий курашяпти. Ҳар ўйинда омад ҳам керак. Қани, кўрамиз.
- Максим Шацких келганидан кейин “Пахтакор”да қанақа ўзгаришларни кўряпсиз?
- Ҳали ҳеч нимани тушунмадим. 2 йил аввал “Пахтакор” кучлироқ эди. Ўйинида тактика, ҳужумкор ўйин ва ўзига хос схема шаклланганди. Ҳозир эса...Билмадим, балки Шацкихга вақт ҳам керакдир. Лекин унинг жамоаси қандай ва нима ўйнаётганига тушунмадим. Боя айтганимдек, “Навбаҳор”га қарши учта марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилди. “Пахтакор”нинг ўйинида ҳеч нима кўрмадим. Бу албатта менинг шахсий фикрим. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда