
Ла Лига 4-туридан ўрин олган "Реал" - "Бетис" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
"Қироллик клуби" таркибида Винисиус ва Родриго ўз номини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонларнинг ягона голига Каналес муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "қаймоқранглилар" 4 турдан сўнг максимал 12 очко ишлашга муваффақ бўлди. Жамо айни пайт пешқадамлик қилиб турибди.
"Бетис" ҳисобида 9 очко мавжуд бўлиб, клуб 2-поғонани банд этган.
Реал Мадрид – Бетис 2:1
Гол: Винисиус Жуноир 9', Родриго 65' – Каналес 17'
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Рюдигер, 90+1), Милитао, Алаба, Менди, Чуамени, Модрич (Кроос, 89), Камавинга (Вальверде, 63), Винисиус Жуниор, Родриго (Себальос, 89), Бензема.
Бетис – Руй Силва, Сабали (Руибаль, 71), Эдгар Гонсалес, Луис Фелипе, Морено, Гуардадо (Жозе Виллиан, 71), Каналес, Родригес, Хуанми (Хоакин, 71), Фекир (Луис Энрике, 11), Иглесиас.
Огоҳлантириш: Эдгар Гонсалес (25) «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар