Италия А Сериясида тўртта турдан кейин биринчи поғонани банд этиб турган “Рома” футболчилари бешинчи турда “Удинезе” майдонига сафар қилиб, қақшатқич зарбага учради. Жозе Моуриньо бу ўйинга шогирдларини етарли даражада тайёрлай олмагани, таркиб ва тактика танлашда хатога йўл қўйгани намоён бўлди.
Илк дақиқалардан ҳужумга ўтган Удине футболчилари бешинчи дақиқада Дестини Удоджининг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очди. Вазиятни тезроқ ўнглашга ҳаракат қилган Жозе Моуриньо танаффусда Брайан Кристанте ва Рик Карсдорп ўрнига ёзги трансферлар вақтида олинган янги ўйинчилар – Андреа Белотти ва Меҳмет Зеки Челикни майдонга туширди.
Бу рокировка натижаси аянчи бўлди. Мезбонлардан Лазар Самаржич ва Роберто Перейра яна биттадан тўп киритиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари кутган воқеа 77-дақиқада содир бўлди. Жозе Моуриньо рақиб билан тўқнашиб, жароҳат олган Тэмми Абраахам ўрнига Элдор Шомуродовни майдонга туширди. Белотти, Абрахам, Дибала каби юлдузлар ҳеч нарса қила олмаган ўйинда Шомуродов ҳам ўзини кўрсата олгани йўқ.
Оқибатда захирадан ўйинга қўшилган Санди Ловрич римликлар дарвозасига тўртинчи тўпни киритиб, рақибни нокаутга учратди – 4:0.
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо журналистларга фикрларини тез-тез билдириб, мулоқотдан қочиб қолишга ҳаракат қилди.
- Бу жуда қийин ўйин бўлди. Рақиб бундан учрашувларда қандай ҳаракат қилишни биладиган мураккаб жамоа эди.
Бунақа учрашувда ҳисобда ортда қолиб бўлмайди. Рақиб жуда мустаҳкам ҳимояланади, қарши ҳужумга ўтиб кетади, ўйин темпини назорат қилиб, тактик фоллардан фойдаланади. Шунинг учун ҳам ҳисобда ортда қолдингизми, муаммоларингиз кўпайиб кетади.
“Удинезе”нинг ҳар бир қарши ҳужумчи гол билан якунланди. Бизда ҳам тўп тўсинга теккан ва пенальтига тортадиган вазиятлар кўринишида имконият бўлди, лекин 0:4 ҳисобида ютқазиб турганда, ҳакамлик ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. Менинг одатим шундай.
Мен тўртта учрашувда 0:1 ҳисобида ютқазгандан кўра, битта ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишни маъқул кўраман. Чунки охир-оқибат биз битта 12 та эмас, атиги уч очкони бой бердик.
Бизга ҳам, мухлисларимизга ҳам бу ҳисобни қабул қилиш жуда қийин. Лекин бу ҳаёт ўзи шунақа. Чоршанба куни бизни Европа лигасидаги ўйин кутиб турибди. Олдинга қараб ҳаракат қилишда давом этамиз, - деди Жозе Моуриньо.
Бешинчи турдаги мағлубиятдан кейин “Рома” ўзи курашаётган Европа Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ўрин – кучли тўртликдан чиқиб кетди. “Рома” ўрнига “Удинезе” футболчилари 10 очко билан тўртинчи поғонага кўтарилиб олди.
Амалдаги чемпион “Милан” ва “Наполи” жамоалари қийин ўтган баҳсларда ғалаба қозониб, ўн биттадан очко билан биринчи ўринни бўлишиб турибди. Агар бугунги учрашувда “Аталанта” сафарда лига дебютанти “Монца”ни енга олса, мусобақа жадвалида энг юқори поғонага кўтарилиб олади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда