“Андижон” жамоамиз бугун про лиганинг 16-тур қолдирилган учрашувида сафарда Муборакнинг “Машъал” клубига қарши майдонга тушади.
Ёдингизда бўлса, биринчи даврада Андижондаги баҳсда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Ўшанда Шаҳбоз Эркинов ва Владимир Бубанья ғалаба келтирувчи голларга муаллифлик қилишган.
Умумий ҳисобда мазкур клублар 35 маротаба тўқнаш келишган. Статистик рақамлар шуни кўрсатяптики, “Андижон”да 12 та, “Машъал”да эса 18 та ғалаба бор. Шунингдек, 5 та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатига келсак, “Машъал” 51 та, “Андижон” 40 та гол урган.
Лекин жамоаларнинг охирги 5 та тўқнашувида “Андижон” рақибига ютқазмаяпти. Масалан, ўтган йили Андижонда дуранг, Муборакда эса уч очко қўлга киритилган.
2022 йил.
1-давра. “Андижон” – “Машъал” – 2:1
2021 йил.
1-давра. “Андижон” – “Машъал” – 1:1
2-давра. “Машъал” – “Андижон” – 0:1
2020 йил.
1-давра. “Машъал” – “Андижон” – 0:0
2-давра. “Андижон” – “Машъал” – 2:1
“Андижон” матбуот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди