date
views 5 150

"Манчестер Юнайтед" 2007 йилдан бери илк марта Англия кубоги финалига чиқди


"Манчестер Юнайтед" Англия кубогининг яримфиналида " Эвертон"ни 2:1 ҳисобида енгди.

Ғолиблар сафида голларни Маруан Феллайни (34-дақ.) ва Антони Марсьяль (90-дақ.) киритдилар. "МЮ"нинг яна бир ўйинчиси "ўзини кўрсатди": Крис Смоллинг 75-дақиқада ўз дарвозасига автогол киритиб қўйди.

Шунингдек, 57-дақиқада "Эвертон" ҳужумчиси Ромелу Лукаку пенальтини амалга ошира олмади.

Шу тариқа "МЮ" 2007 йилдан бери илк марта Англия кубоги финалига чиқди ҳамда унда 24 апрелда бўлиб ўтадиган "Кристал Пэлас" - "Уотфорд" учрашувининг ғолиби билан беллашади.

Финал 21 майда яримфиналлар ўтаётган Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади, деб хабар беради "Кун" нашри.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Манчестер Юнайтед" 2007 йилдан бери илк марта Англия кубоги финалига чиқди