
«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала Италия А Серияси 6-тури доирасида кечган «Эмполи»га қарши кечган ўйинда (2:1) гол урди.
28 ёшли футболчи лига доирасидаги сўнгги тўртта ўйинда учта гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.
Бу Дибала учун А Серияда жарима майдони ташқарисидан урилган 27-гол бўлди.
Пауло А Серияда дебют қилган 2012 йилдан шу вақтга қадар ҳеч қайси футболчи жарима майдони ташқарисидан бунча тўп киритмаган. «Наполи» собиқ футболчиси, ҳозирда «Галатасарой»да тўп сураётган Дрис Мертенсда ҳам худди шунча гол бор.
«Рома» 2022 йилнинг ёзида «Ювентус»ни эркин агент мақомида тарк этган аргентиналикни ўз сафига қўшиб олганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар