09:09 / 14.09.2022
1 347

"Урал"нинг етакчиси бўлмоқчиман, мухлислар мени ажойиб кутиб олишди" — Остон Ўрунов

"Урал"нинг етакчиси бўлмоқчиман, мухлислар мени ажойиб кутиб олишди" — Остон Ўрунов
Яқинда Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Москванинг “Спартак” клубидан “Урал”га ўтди. Легионеримиз пойтахтликлар билан шартномасини бекор қилиб, эркин агент мақомида Екатеринбург клуби билан битим имзолади. Ўтган турда “Урал” ўз майдонида “Торпедо”ни қабул қилиб, жорий мавсум РПЛдаги илк ғалабасини қўлга киритди (2:0). Остон иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди ва 36 дақиқа ҳаракат қилди. Футболчи бугун Россиянинг таниқли нашрларидан бири “Спорт Экспресс”га “Урал” жамоасига ўтиши ва Виктор Гончаренко билан муносабатлари ҳақида интервью берди.

- Сиз учун "Торпедо"га қарши ўйин қандай ўтди? Мавсумдаги илк ғалабадан таассуротларингиз қандай?
— Ростини айтсам, бу каби учрашувларни жуда соғинган эдим. Турли хил сабабларга кўра узоқ вақт майдондан ташқарида бўлдим. Ўйин ҳиссиётларга бой, жуда шиддатли бўлди. Бундан ташқари, “Торпедо”га қарши ўйин ўз мухлисларимиз кўз ўнгида кечди, шунинг учун ҳам ёмон ўйнашга ҳаққимиз йўқ эди. Йигитлар борларини бериб ўйнашди ва керакли натижага эришишди. Биринчи ўйиним жуда яхши ўтганидан жуда хурсандман.

Мен маҳаллий томошабинлар ҳақида алоҳида гапирмоқчиман. Тўғриси, трибунадан бундай қўллаб-қувватлашни кутмагандим, шу боис жамоанинг барча мухлисларига бундай илиқ кутиб олгани учун раҳмат айтмоқчиман.

- “Урал”даги дебютингизни қандай баҳолаган бўлардингиз?
— Нималарга қодирлигимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Мен эмас, балки мухлислар ва мураббийлар штаби баҳо беришсин. Менимча, бутун жамоа жуда яхши ҳаракат қилди. Ишончим комилки, бу фақат бошланиши. Биз фақат жамоавий ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Кечаги ғалаба билан тўхтаб қолмаймиз.

- Екатеринбургдаги дастлабки мавсум нималарни мақсад қилдингиз?
— Шаҳарга келганимга оз муддат бўлди, лекин менга маҳаллий муҳит, стадион, мухлислар жуда ёқди. Бу ерда мени ажойиб тарзда кутиб олишди. Ўз навбатида, жамоанинг муваффақиятига ҳисса қўшиш ва “Урал” мухлисларини хурсанд қилиш учун бор кучимни ишга соламан.

- Кийиниш хонасидан олинган суратга қараганда, сиз жуда чарчагандек, кучингиз йўқдек полда ўтиргандингиз. Аслида қандай?
— Йўқ. Унақа эмас, бу шунчаки одат. Олдин мен билан бирга ўйнаган йигитлар ўйиндан кейин шундай ўтирадиган одатим бор эканлигини тасдиқлашади.

- “Урал” бу мавсумда қуйи лигага тушиб кетиш учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.
— Жамоа аъзолари ҳам, мураббийлар штаби ҳам бундай бўлишни истамайди. Тақвим бўйича бироз омадсизликка учрадик: чемпионат бошиданоқ "Зенит", ЦСКА, "Спартак", "Краснодар", "Динамо" каби етакчи клублар билан ўйнашга мажбур бўлдик. Бундан ташқари, ҳозир мураббий янги жамоани шакллантирмоқда. У ўз фалсафасини етказа олиши учун ҳаракат қилмоқда ва шунга мос натижа ҳам бўлади. Аммо ўша учрашувларда “Урал” мағлубиятга учраганига қарамай, муносиб ўйнаган. Жамоамизга озгина вақт керак бўлади.

- Гончаренко билан ишлаш сизга ёқдими? Ҳозир жамоангиз етакчиси ким? Эрик Бикфалви?
— Гончаренко – топ даражадаги мураббий. Мен “Урал”га қўшилишдан олдин ҳам унинг ишини кузатиб борар эдим. Унинг қўл остида машғулотлар ўтказишдан ва ўйнашни бошлаганимдан жуда хурсандман. Биз доимо мулоқотдамиз, машғулотдан олдин ҳам, кейин ҳам гаплашамиз. Машғулот жараёнини муҳокама қиламиз. Унинг фалсафаси менга жуда мос келади. Мураббий ҳамда футболчи ўртасидаги мулоқотнинг яхши шаклланиши жуда яхши натижалар мевасидир.

Етакчига келсак... Буни кейинги интервьюларингизда бошқа футболчилардан “Жамоа етакчиси ким?”, деб сўраганингизда, Ўрунов деб жавоб бериши учун қўлимдан келганини қиламан (кулади.)

- Ҳозир “Уфа” ёки “Спартак”нинг ўйинларини кузатиб турасизми?
— Ҳа, албатта, “Уфа”нинг ҳам, “Спартак”нинг ҳам натижаларини вақти-вақти билан кузатиб бораман. Бироз вақт олдин, мен бу жамоаларнинг либослари остида ўйнаганман. “Уфа”да ҳам, “Спартак”да ҳам менинг дўстларим бор эди.

- “Урал”да узоқ вақт қолмоқчимисиз?
- Ишончим комилки, Виктор Михайлович Гончаренко раҳбарлигида мунтазам машғулотлар олиб бораман, мен бундан кейин ҳам ўз ўйинимни яхшилашга ва профессионал даражада ўсишда давом этаман. Ўз навбатида мен ҳам бунинг учун бор кучимни ишга соламан. Умид қиламанки, клубга фойдали бўламан. Кейин қолганини вақт кўрсатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Урал"нинг етакчиси бўлмоқчиман, мухлислар мени ажойиб кутиб олишди" — Остон Ўрунов