Бир неча кун аввал "Ювентус" ва "Салернитана" учрашувида баҳсли ҳолат вужудга келганди. Милик томонидан урилган гол инобатга олинмаган. Сабаби, бу вазиятда голда иштирок этмаган Бонуччи офсайдда қолиб кетганди. Гарчи, у тўпга тегмасада, дарвозабонга ҳалақит бериш ҳолати, деб ҳисоблаганди ҳакам.
"Кекса сеньора" устози ўйиндан сўнг: "Ҳакамларни тинч қўйиш керак. Майдондаги асосий фигура футболчилар", - деб таъкидлаган. Бу кетишда Италия Жаҳон Чемпионатига кейинги сафар ҳам чиқа олмайди ёки шу каби гапларни айтмади, ҳар ҳолда.
Кеча бўлиб ўтган "Бавария" - "Барселона" (2:0) баҳсида ҳам бир баҳсли вазият гувоҳи бўлдик. Каталония клуби футболчисига нисбатан жарима майдони ичида Девис ўйин қоидасини бузганди, аммо ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатмади. Энг қизиғи, мюнхенликларнинг бошқа бир ҳимоячиси Люка Эрнандес бу вазиятда пенальти бор эди, дея таъкидлади. Респект.
Хави ҳам беллашувдан кейинги матбуот анжуманида жамоасининг хатолари ҳақида гапирди. Вазиятлардан фойдаланиш кераклигини айтди.
Жаҳон футболи мисолида кўряпмиз. Ҳакамлардан нолиш - хунук ҳолат. Айрим профессионаллар буни ўзига эп кўрмаяпти ҳам. Реферининг хатосини рўкач қилиб, ўзини оқлайвериш адекват одамни ғашига тегади. "Юқори" савиядаги мухлисни агрессиясига сабаб бўлади.
Нолиш юқимли эканлигини ўзимизни футболда кўриб турибмиз. Ҳозир кўплаб клублар матбуот хизматлари, мураббийлар ва футболга алоқадор шахслар бўлар-бўлмас вазиятларга ўз реакциясини билдириб, абсурд гаплар орқали зиддиятни, кимларгадир бўлган нафратни оширяпти. Ҳакамларнинг хатоларини Европа футболида деярли муҳокама қилмай қўйдик. Сабаби, чиройли, юқори классдаги футбол ва интрига фонида бунақа икир-чикирлар эсдан ҳам чиқиб кетади. Бизнинг футбол, аниқроғи, Суперлигамизнинг айрим клублари шу икир-чикирларга қанчалик боғланиб қолганини кўриб турибмиз. "Кўҳна қитъа" футболида ҳатто муҳокама қилишга ҳам арзимайдиган жиҳатлар бизда актуал муаммо.
Баҳсли вазият вужудга келса, барибир кимгадир ёқмайдиган қарор қабул қилинади. Бу нормал ҳолат. Келишилган ўйин, ҳакам сотилган, деган гаплар жонга ҳам теккани рост. Ёмон гумондан йироқ бўлайлик.
Принципиаллик, тенглик ҳамда жадвал факторидан олиб қарасак, бу йилги мавсум Суперлига қизиқарли ўтмоқда. Бироқ бизда футбол ўйнайдиган жамоалар кам. Битта ўйин давомида 3-4 та хафли вазият яратиб, 1 та голни амаллаб уриб олиб, ўйиннинг катта қисмини қўпол қилиб айтганда "мусор"га тўлдираётган ҳам бор.
Шундай вазиятда ҳакамни қарори адолатсиздек кўриниб кетаверади. (Вазиятлар танқислиги туфайли) Натижа биринчи мақсад, мухлислар учун ўйнаш эса олий мақсад бўлиши лозим.
Баъзан адолатсизликлар ҳам бўлар. Бироқ ҳозирги нолишлардан адолатсизликлар ҳар куни, ҳар соат бўлаётгандек туюлмоқда. Бунчалик бўлмаса керак энди?
Худайқулов Карим
Манба: Sports.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...