Фото: «Пахтакор»
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 19-турида «ОКМК» 15 сентябрь, пайшанба «Пахтакор»ни ўз майдонида қабул қилди.
«Шерлар» 2:0 ҳисобида «ОКМК» устидан ғалаба қозонди. Пойтахт клуби сафида Ҳожиакбар Алижонов ва Драган Черан гол муаллифига айланди.
«Пахтакор» ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 38 тага етказиб, мусобақа пешқадамига айланиб олди. Олмалиқликлар эса 29 очко билан 6-поғонани банд этди.
«ОКМК» — «Пахтакор» 0:2
Гол: 0:1 — 54 Ҳожиакбар Алижонов, 0:2 — 85 Драган Черан.
«ОКМК»: 1. Ботирали Эргашев, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов, 2. Акром Комилов (22. Шоҳруҳ Гадоев, 73) 15. Гиорги Папава, 8. Абдулла Абдуллаев (9. Дан Спатару, 73), 88. Сияваш Ҳақназари, 17. Санжар Турсунов, 10. Хуршид Ғиёсов (63. Алишер Жалилов, 82), 99. Миржаҳон Мираҳмадов (27. Мартин Боаке, 46).
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 7. Одилжон Ҳамробеков, 8. Азизбек Турғунбоев (42. Аббос Файзуллаев, 68), 10. Драган Черан, 13. Илия Мартинович (23. Шерзод Аъзамов, 46), 17. Достонбек Ҳамдамов (5. Олександр Насонов, 46), 19. Пшемислав Банашак, 27. Сардор Собирхўжаев, 34. Фаррух Сайфиев, 88. Шаҳзод Азмиддинов.
Огоҳлантириш: Ҳожиакбар Алижонов (52), Абдулла Абдуллаев (66), Фаррух Сайфиев (89). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Петер Сиярто: “Венгрия НАТОнинг Украинага ёрдам бериш бўйича 'аҳмоқона миссияси'да қатнашмайди”
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида учар такси ва дронларни синовдан ўтказади
Белгородда Украина ўққа тутиши оқибатида 8 киши яраланди
Карталардаги пулларни ўзлаштириб юрган Марказий банк "ходими" қўлга тушди
“Бавария” футболчиси “Реал” дарвозасига урилган гол пайтида офсайдда қолмаган
Тадқиқот: сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганди ва хавфли бўлиши мумкин