Фото: ПФЛ
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 19-турида «Нефтчи» ва «Динамо» жамоалари 18 сентябрь, якшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Ўйиннинг 13-дақиқасида Улуғбек Ҳошимов мезбонларни олдинга олиб чиққан голга муаллиф бўлди. 35-дақиқада Элгужа Григалашвили ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим бошида Аброр Исмоилов «Нефтчи»нинг иккинчи голини урди. 65-дақиқада Лутфулла Тўраев пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Ўйин якунланиши арафасида Суннатулло Абдуллажонов якуний ҳисобни ўрнатди — 4:1.
Мазкур ғалабадан кейин «Нефтчи» очколарини 22 тага етказиб олди ва 9-ўринга кўтарилди. «Динамо» 8 очко билан сўнгги поғонада бормоқда.
19-турдан кейин Суперлига мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:
Фото: ПФЛ
«Нефтчи» — «Динамо» 4:1
Голлар: 1:0 – 13 Ҳошимов, 1:1 – 35 Григалашвили, 2:1 – 57 Исмоилов, 3:1 – 65, пенальти Тўраев, 4:1 – 84 Абдуллажонов.
«Нефтчи»: 69.Евгений Конюхов, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Абдуллоҳ Олимов (11.Иззатилла Абдуллаев, 55), 19.Мирзоҳид Ғофуров (70.Аббос Ғуломов, 88), 20.Саламат Қутибоев, 22.Умар Адҳамзода (21.Муҳсин Убайдуллаев, 88), 26.Олексей Ларин, 28.Фозил Мусаев (6.Сирожиддин Қўзиев, 88), 31.Нодирхон Неъматхонов, 77.Аброр Исмоилов, 99.Улуғбек Ҳошимов (9.Суннатилла Абдуллажонов, 71).
«Динамо»: 12.Милое Прекович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 10.Шоҳмалик Комилов (30.Жасур Умаров, 58), 15.Жўрабек Маннонов, 17.Эркин Бойдуллаев, 22.Абдужамол Исроилов, 27.Марат Бикмаев (11.Саҳоб Рашидов, 71), 31.Сайдулло Раҳматов (9.Тўлқин Эргашев, 61), 70.Ойбек Нурматов (20.Жасур Жумаев, 61), 78.Элгужа Григалашвили.
Огоҳлантиришлар: Комилов (16), Неъматхонов (73). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади