10:57 / 19.09.2022
2 721

Экспертлар баҳоси: Шомуродов қаҳрамон бўлиши мумкин эди...

Экспертлар баҳоси: Шомуродов қаҳрамон бўлиши мумкин эди...
“Рома” А Сериянинг еттинчи турида “Аталанта”ни қабул қилиб, аламли мағлубиятга учради. Римликларнинг энг муаммоли нуқтаси сифатида олдинги чизиқда қулай вазиятлардан унумли фойдаланиш масаласи экани кўриниб қолди. Айниқса, ўтган мавсумда пойтахтликларнинг асосий тўпури бўлган Тэмми Абрахамнинг ўйини кўпчиликни қониқтираётгани йўқ.

"Бўрилар" юқори ўринлар учун курашда ўз уйида асосий рақобатчилардан бири бўлган "Аталанта"га ютқазди. Бу ғалабадан кейин бергамоликлар очколари сонини 17 тага етказиб, мусобақа жадвалида "Наполи" билан биринчи ўринни бўлишиб турибди. Моуриньо шогирдлари 13 очко билан олтинчи поғонада қайд этилган.

Италия футболини ёритиб борувчи https://www.pagineromaniste.com сайти мутахассислари “Рома” футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолади.

Руи Патрисио 6 балл:
Умуман олганда, анча ишончли кўринган португалиялик дарвозабон Скальвини гол урган вазиятда бошқача йўл тутиши керак эди. Унинг ягона камчилиги тўпни қайтара олмагани бўлди.

Манчини 6,5 балл:
Ҳар доимгидек ишончли ўйнади ва рақибларнинг бир неча ҳужумчиларини қайтара олди.

Залевски 6 балл:
Манчини ўрнига ўйин охирида майдонга тушган ёш ўйинчи Шомуродовга ажойиб пас бергани билан ёдда қолди.

Смоллинг 6 балл:
Тажрибасига таяниб анча ишончли ўйнади. Рақиб ўйинчиси Хойлундни яхши ёпди. Ибаньесга ёрдам берди.

Ибаньес 6 балл:
Ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, ҳужумга қўшилиб, рақиб дарвозаси томон зарба беришни ҳам уддалади.

Челик 6 балл:
Турк футболчиси илк бор Италиядаги катта тўқнашувда қатнашди. Ўзини кўрсатишга қаттиқ интилди. Бироқ, олдинга ўтган пайтда кўпинча майдондаги позициясини йўқотиб қўйди.

Кристанте 5,5 балл:
“Аталанта” гол урган вазиятда қўриқлаши керак бўлган футболчини кўздан қочирди. Скальвини бу имкониятдан фойдаланиб қолди.

Матич 5,5 балл:
Ўз даражасида ўйнамади. Тўп йўқотди. Ўтказилган голга у ҳам маълум маънода жавобгар.

Белотти 6,5 балл:
Матич ўрнига майдонга тушган Белотти анча фаол ўйнади, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди.

Спинаццола 5,5 балл:
Юқоридан ва пастдан келган тўпларни эгаллашда маҳорат кўрсатди. Шунингдек жамоадошларига аниқ тўп узата олди.

Пеллегрини 5,5 балл:
Дибаланинг жароҳати туфайли майдондаги позициясини ўзгартиришга мажбур бўлди. Ўйин давомида рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга қийналди.

Дзаньоло 6,5 балл:
Анча фаол кўринди. Бироқ, фойдали ҳаракатлари қаторида хатолар ҳам кузатилди. Чарчаб қолди.

Абрахам 4,5 балл:
Моуриньо энди нима дейди? Марказий ҳужумчи сифатида совуққонлик ва аниқлик етишмади. Ўйинига эътироз бор.


Шомуродов 6 балл:
Қисқа вақтда жуда фаол ўйнади. Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолиб, ўйин қаҳрамонига айланиши мумкин эди. Икки марта дарвоза томон хавфли зарба берди. Учрашув қаҳрамонига айланишига бир неча сантиметр аниқлик етишмади. Беллашувнинг охирида рақиб ҳимоясини ёриб ўтиб, дарвоза қаршисида бўш турган Белоттига пас берди. Бироқ, ҳимоячилар тўпни қайтаришни уддалади.

Моуриньо 5,5 балл:
Португалиялик мутахассис ҳужум йўналишини ўзгартириши керак. Ўйин давомида рақибга ҳужумчилар эмас, ҳимояга масъул футболчилар хавф туғдирди. Тезроқ тўғри қарор қабул қилиш вақти келди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Экспертлар баҳоси: Шомуродов қаҳрамон бўлиши мумкин эди...