
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси март ойида иккита халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, бош мураббий Равшан Ҳайдаров қўл остидаги терма жамоа 25-30 март кунлари Португалияда йиғин ўтказади.
Йиғин доирасида ўзбекистонлик футболчилар 27 март куни Португалия ёшлар (U-20), 29 март куни эса Уругвай ёшлар (U-20) терма жамоасига қарши тўп суришади.
Маълумот учун, Португалия ёшлар терма жамоаси ўз ёш тоифасида Европа вице-чемпиони, Уругвай эса амалдаги жаҳон вице-чемпиони ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 30 майдан старт оладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ЖЧ-2015нинг Германия, Фижи ва Гондурас терма жамоалари билан бирга “F” гуруҳидан ўрин олган.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар