20:50 / 30.09.2022
1 063

Суперлига. «ОКМК» сафарда «Сўғдиёна» устидан ишончли ғалабага эришди

Суперлига. «ОКМК» сафарда «Сўғдиёна» устидан ишончли ғалабага эришди
Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - АГМК учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Кончилар" сафида голларга Мартин Боаке ва Хуршид Ғиёсов (пенальти) муаллифлик қилди. Бу голлар олмалиқликларга 3 очкони тақдим этди.

Шу тариқа, АГМК очколари сонини 32 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 4-поғонадан жой эгаллаган.

"Сўғдиёна" ҳисобида ҳам 32 очко мавжуд бўлиб, клуб 5-поғонани банд этган.

«Сўғдиёна» — «ОКМК» 0:2
Голлар
: 0:1 — 18 Мартин Боаке, 0:2 — 81 Хуршид Ғиёсов (пенальти).

«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 5. Аюбхон Нўмонов (9. Шавкат Саломов, 73), 10. Шоҳруз Норхонов (28. Самандаржон Мавлонқулов, 65), 11. Жасур Ҳасанов, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 21. Абдужалил Маназаров, 26. Виталий Денисов, 31. Лука Чермел, 44. Юрий Обшивак (12. Хислат Ҳалилов, 46), 93. Марко Колакович.

«ОКМК»: 1. Ботирали Эргашев, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 3. Сардор Раҳмонов, 16. Артём Филипосян, 2. Акром Комилов, 15. Гиорги Папава (8. Абдулла Абдуллаев, 89), 4. Миржамол Қосимов, 88. Сияваш Ҳақназари, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 10. Хуршид Ғиёсов, 27. Мартин Боаке.

Огоҳлантиришлар: Артём Филипосян (58), Шавкат Саломов (77), Абдужалил Маназаров (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. «ОКМК» сафарда «Сўғдиёна» устидан ишончли ғалабага эришди