Cоcа Cоlа Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — АГМК учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин ҳақида фикр билдирди.
Ўйин ҳақида
- Учрашувни кўрдик, аммо натижа биз ўйлагандек бўлмади. Шунга қарамай, иккала таймда ҳам бир қанча имкониятлар юзага келтирдик, қолаверса, пенальтини голга айлантира олмадик. Ўйлашимча, агарда битта гол урганимизда, ўйин тамомила бошқача тусга кирарди. Аммо футболда шундай нарса бор, ким гол урса, ўша ғалаба қозонади. Шу боис, олмалиқликларни ғалаба билан табриклайман. Қолаверса, бор кучини бергани учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Эндиликда ОФК кубоги баҳсига тайёргарлик кўришимиз лозим. Ўйлайманки, биз етарлича тайёргарлик кўрамиз ва муносиб ўйин намойиш этамиз.
- ОФК кубогидаги ўйин олдидан таркибда йўқотишлар йўқми?
- Бугунги ўйин олдидан бизда учта йўқотиш бор эди. Норхоновнинг жароҳати қай даражада жиддий эканлигини билмайман. Умид қиламанки, унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмайди. Барчаси тиббий текширувлардан кейин маълум бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Енгил атлетика. Терма жамоамиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида биринчи бўлди