"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких "Насаф"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин ҳақида
- Бугун биринчи ўринда хоҳишда ютқаздик. "Насаф" бугун ғалабани кўпроқ хоҳлади. Шу боис меҳмонлар ютди. Биринчи таймдаги ўйинимиз жуда ёмон бўлди. Терма жамоа ўйинларидан кейин доим шундай бўлган. Терма жамоа йиғинидан йигитлар чарчаган ҳолда етиб келишди. Бундан ташқари айрим футболчилар бугун бизга ёрдам бера олишмади. Иккинчи таймда ўзгаришлар қилдик, рақибни ҳар томонлама мағлуб этдик. Аммо сўнгги пас бера олмадик. Шунга қарамай иккинчи таймда биринчисидан яхши ўйнадик.
- Айтдингиз таркибда йўқотишлар бор деб. Шу боис ўйинни уч марказий ҳимоячи билан бошладингизми? Ёки "Насаф" ҳужумларидан қўрқдингизми?
- Йўқ биз ҳеч нарсадан қўрқмадик. Бизда тактик ишланмалар кўп, исталган пайтда ўзгартиришимиз мумкин. Ким тактикаларни тушунса 3-5-2 ва 3-4-3 ҳужумкор схемалар. Афсуски биринчи таймда марказий ҳимоячилар бизнинг кўрсатмаларимизни тўғри бажаришмади. Иккинчи бўлимда эса тактикани ўзгартирдик ва ўйинимиз ўзгарди. Доим ўзимизга маъқул тактикани излаймиз.
- Олдинда яна 6та ўйин бор. Ҳимоядаги йўқотишларни қандай ҳал қилмоқчисиз? Алижоновнинг ўзгариши жароҳат билан боғлиқми?
- Алижонов терма жамоада иккита ўйин ўтказди ва узоқ сафардан учиб келди. Чарчоқ аломатлари сезилди. Олдинда олтита ўйин бор. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмади. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун тушамиз. Афсуски энди барчаси бизга боғлиқ эмас. Ўйиндан олдин айтгандим: Ҳаммаси ўз қўлимиз, оёғимиз ва бошимизда. Мағлубиятсиз ғалаба бўлмайди.
- Турғунбоевни иккинчи таймда чап қанот латераль сифатида ўйнатдингиз. Ўйинидан қониқдингизми?
- У ҳимоячи эмас, буни билардик. Аммо ўз вақтида бу жойда ўйнаш амалиёти бўлгани учун шу жойга қўйдик. Ўйин бўйича эътироз деярли йўқ. Ҳимояда яхши ўйнади, бироқ ҳужумда янада фаолроқ бўлишини хоҳлардим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин