22:45 / 02.10.2022
1 099

Тимур Кападзе: "Динамо" майдони майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш қийин"

Тимур Кападзе: "Динамо" майдони майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш қийин"
Coca Cola Суперлига 20-тури доирасидаги "Динамо" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Темур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Самарқандда қийин ўйин бўлишини билардик. “Динамо” турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда ва шу сабабли осон бўлмаслигини билиб тургандик. Бу ўйинда ғалаба қозонганимиз янада яхши бўларди. Танаффусдан кейин мезбонлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Бу эса қийинчилик туғдирди. Ўйинимизда камчиликлар бор, буларни машғулотларда тўғирлашга эътибор қаратамиз.

Ҳаммамизга маълум, Вадим Карленович жамоаси одатда тўпни ўзида кўпроқ ушлайди, прессингга эътибор қаратади. Бугун унинг жамоаси танаффусдан кейин бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Бу ҳолатни кўрмагандим. Балки бу натижа ҳам “Динамо”ни ҳозирги вақтда қониқтириши мумкин. Қарши ҳужумда хато қилишимизни кутишди.

Биринчи даврадаги “Динамо” билан ҳозиргиси ўртасида фарқ бор. Ҳар томонлама ўзгариш бор. Бизда ҳам фарқ бор. Чунки жамоамиз йигитлари анча ўсишга эришди. Самарқанддаги майдоннинг майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш жуда қийин. Тўпни олиб юриш, алдаб ўтиш ҳолатларида қийинчилик туғдиради. Умуман олганда, “Динамо” жамоаси ёмон эмас, уларнинг кейинги ўйинларига омад тилайман, - дейди Темур Кападзе ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе: "Динамо" майдони майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш қийин"