Ҳамма кутган “Пахтакор” – “Насаф” учрашуви кескин руҳда ўтди ва шундай ўтмаса ҳам бўлмасди-да. Чемпионлик йўлидаги бундай учрашув ҳар бир футбол мухлисини ўзига қарата олди. Эътибор берган бўлсангиз, “Пахтакор” стадионида мухлислар анча гавжум бўлди. Қаршидан келган мухлислар 3 та секторни тўлдириб ўтиришди. Анчадан буён “Пахтакор” кўп минг сонли ишқибозлар аутидориясини ўзида қабул қилмаётганди. Телеэкран қаршисида ҳам яна миллионлаб мухлислар кузатганига ишонамиз.
Ўйиндан олдин ёзган мақоламизда ҳакамлар жамоаси яна катта саҳнага чиқиб қолмасинда, дея бироз хавотирларимиз йўқ эмасди. Негаки, бошқа учрашувларда рефериларимиз билан боғлиқ баҳсли вазиятлар сони ортиб қолгани сабабли “Пахтакор” – “Насаф” баҳсида ҳам яна шунга ўхшаш ҳолат юз бериш эҳтимоли ҳатто кўпроқдек эди. Аммо Темур Тўхтасинов ва унинг жамоаси бунга йўл қўймади! Энг яхши ҳакам – бу унинг майдонда борлиги билинмайдиган ҳакамдир. Тўхтасинов ўйинни бузиб қўймади ва барчасини адолатли тарзда бошқарди. ВАРга ҳам иш қолдирмади. Шу боис марказий ўйинни муваффақиятли бошқаришгани учун аввало ҳакамлар жамоасини табриклаб қўйсак ёмон бўлмасди.
“Насаф” “Пахтакор”га қарши ўта жиддий ва пухта тайёргарлик кўрган экан-а? Тан олиш керак, Рўзиқул Бердиев жамоаси ҳақли тарзда ғалабани қўлга киритди. Дилшод Саитовнинг ягона голи ҳам ўйин безагига айланди. “Насаф” ҳар жабҳада “Пахтакор”ни “ёпди”. Мезбонлар яққол голга тортадиган вазиятни яратишда жиддий муаммога йўлиқишди. Бердиев ҳамкасби Шацкихни тактик жиҳатдан ҳам мағлуб этди. Бразилиялик Лиманинг бошланғич таркибда майдонга туширилиши бироз кутилмаган ҳол бўлди.
Қизиғи, Рўзиқул Саъдуллаевич унга деярли тўлиқ ўйнаш имконини берди. Жисмоний бақувватлиги эвазига тўпни ўзида сақлаш, рақиб ҳимоячиларини ўзига жалб қилиш ва бу орқали жамоадошларига бўш ҳудудларни яратишда у ёмон таассурот қолдирмади. Футболда шундай гап бор: ғолиблар муҳокама қилинмайди. Шундай экан, бу “Насаф” жамоасига ҳам тегишли. Бердиев тўғри таркиб ва тўғри тактика танлагани эвазига Тошкентда жуда узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа, улар ёқимсиз анъанага чек қўйди.
Максим Шацких матбуот анжуманида “Насаф”да ғалабага бўлган иштиёқ ва хоҳиш кўпроқ бўлганини айтди ва у бу гапни гапирганида ҳақ эди. “Насаф” футболчиларининг кўзи “ёнди”. Бу чемпионлик йўлидаги олти очколик баҳс эканини қаршиликлар жуда яхши ҳис қилишди. Натижада қўлга киритилган ғалаба туфайли “Насаф” нафақат якка пешқадамга айланди, балки чемпионлик курашида катта қадам ташлади. Энди ҳаммаси Бердиев жамоасининг қўлида. Уларга ҳеч ким халақит қилмаяпти. Агар охиригача бугунгидек ўйин намойиш этса, “Насаф”ни чемпионлик билан табриклайверинг!!!
“Пахтакор”га ва Шацкихга бу мағлубият оғир, албатта. “Шерлар” мақсадига эришадими-йўқми, бу энди қийин масала. Албатта, имконият ҳали бор. Бироқ энди ҳаммаси “Пахтакор”нинг ўз қўлида эмас. Лекин “Пахтакор” устози қўрқмасдан клуб тарбияланувчиларига ишонч билдиряпти. Бир қанча янги ёшлар етишиб чиқаётгани кўриняпти. “Насаф” билан беллашувда уларнинг айримларини майдонга туширди. Шу томонлама Шацкихни олқишласа бўлади. Ҳа, натижа нуқтаи назаридан қараганда, ишлар жойида эмас. “Пахтакор” мавсумни совринсиз якунлаши ҳам мумкин. Ўзбекистон Кубогидан чиқиб кетганидан сўнг бутун эътиборини Суперлигада чемпионлик учун қаратганди. Аммо “Насаф”га мағлубиятга учраши натижасида энди чемпионлик карвонидан бироз узоқлашиб қолгандек. Бироқ бу билан ҳали мавсум тугамаганини ҳам унутмаслик керак. “Пахтакор” энди қаршиликлардан 3 очкога ортда қоляпти.
Ёдингизда бўлса, “Насаф” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилган ва ўшанда наманганликларга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Ўша ўйинни кўрган бўлсангиз, бу сафар шуни сценарийси “Пахтакор” – “Насаф” учрашувида кузатилди. Қаршидаги беллашувда “Навбаҳор” “Насаф”га ҳеч қандай имконият қолдирмаган, мезбонларни ҳар жиҳатдан мағлуб этганди. Бу гал “Насаф” худди шундай ҳолатда “Пахтакор”ни боши берк кўчага олиб кириб қўйди.
Ушбу чемпионатда ниҳоят Бердиев жамоаси азалий орзусига яқин келяпти. Қолган 6 та ўйин энди “Насаф” учун ҳақиқий финалларга айланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи