“Рома” мавсумнинг энг қизғин палласида мураккаб аҳволга тушиб қолди. Жозе Моуриньо шогирдлари А Серияда “Монца”дан бошқа бирорта жамоани ишончли тарзда мағлуб этолгани йўқ. Ғалабалар жуда катта меҳнат ва куч сарфлаш эвазига қўлга киритилмоқда.
Европа лигаси гуруҳ босқичидаги аҳвол анча чатоқ. “Рома” сафар учрашувида “Бетис”дан бир очко олиб қайтгани уларни ҳали курашда ушлаб турибди.
Бундан ташқари, жамоанинг асосий қуролига айланган Пауло Дибаланинг кутилмаган жойда жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқиши Жозе Моуриньо бошчилигидаги мураббийлар штабини анча ўйга толдириб қўйди.
Италия матбуоти пойтахтликларнинг бу ҳолатини таҳлил қилмоқда. Мутахассислар Дибаланинг жароҳати захирига михланиб қолган Элдор Шомуродов ва Стефан Эл-Шааравига янги имконият берилишига хизмат қилади, деган фикрни илгари суряпти.
Тиббиёт ходимлари аргентиналик ҳужумчи саломатлигини тиклаб олиши 40 кун атрофида вақт кераклигини таъкидлаган. Аргентина терма жамоаси ҳам Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида қатнашадиган ўйинчиларнинг дастлабки рўйхатига Дибалани қўшган бўлса-да, амалда уни мундиалга жалб қилиб жуда қийин масала.
“Рома”нинг ўйинлар тақвими жуда тиғиз кўриниш олгани, ўйинчилар кўп жароҳат олаётгани Жозе Моуриньонини захирада қолиб кетаётган футболчилар ёрдамидан кўпроқ фойдаланишга мажбур қилиши айтилмоқда.
Дибаланинг жароҳати ва узоқ муддатга сафдан чиқиши Элдор Шомуродов ва Стефан Эл-Шааравига кўпроқ суянишга йўл очади. Таркибдаги вазиятдан келиб чиқиб, Жозе Моуриньо ўйинларда кўпроқ 3-4-1-2 тактик схемасидан фойдаланишига тўғри келади. Бу эса Элдор ва Стефанга қўшимча дақиқалар берилишига олиб келади, - деб ёзди Tuttomercatoweb сайти.
Бу йилги мусобақалардаги статистикалар таҳлилига эътибор қаратсак, олдинги чизиқ вакилларининг аксариятида пасайиш кузатилаётганини кўриш мумкин.
Сафдан чиққан Пауло Дибала “Рома” муваффақиятларини таъминлаб келаётган эди. Аргентиналик юлдуз А Серия ва Европа лигасида 11 та учрашувда еттита гол ва иккита ассист муаллифи бўлган.
Тэмми Абрахамнинг ўтган мавсумдаги тўпурарлик маҳорати ҳали тиклангани йўқ. Англиялик форвард 12та баҳсда ўз ҳисобига иккитадан гол ва голли пас расмийлантирди.
Универсал ҳужумчи Николо Дзаньоло еттита беллашувда битта ассист билан кифояланиб турибди холос. 23 ёшли футболчи ҳали голлар ҳисобини очмаган.
Андреа Белотти спорт формасини тиклаб бораётганига қарамай, самарадорлигига ҳавас қилиб бўлмайди. Италия терма жамоаси вакили 10 та ўйинда бир жуфт тўп киритди холос.
Жамоа сардори ва плеймейкери Лоренцо Пеллегрини 12 марта майдонга тушиб, битта гол ва олтита ассист қайд этган.
Захирада майдонга туширилаётган Стефан Эл-Шаарави жами 129 дақиқа тўп тепиб, бирорта самарали натижа кўрсата олмади. Бу борада Элдор Шомуродовнинг кўрсаткичи анча ижобий. Легионеримиз жами тўрт марта кўриниш бериб, атиги 60 дақиқа ўйнади ва “Рома”нинг Европа лигаси гуруҳ босқичидаги илк голи муаллифи сифатида эсда қолди.
Энди “Рома” навбатдаги учрашувини 17 октябрь куни сафарда “Сампдория”га қарши ўтказади. Ўтган мавсумда Элдор кам сонли голларидан бирини айнан генуяликлар дарвозасига киритган эди. Бўлажак ўйин Моуриньонинг ҳужумчилар борасидаги стратегиясига ойдинлик киритиши кутилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди