Шу кунларда шахмат бўйича мукофот жамғармаси 150 минг АҚШ долларидан иборат «Meltwater Champions Chess Tour» онлайн мусобақаси ўтказилмоқда.
Жаҳоннинг рейтинги баланд гроссмейстерлари ғолиблик йўлида дона сураётган мазкур мусобақада тезкор шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ортда қолган 8 тур натижаларига кўра, турнир пешқадами бўлиб турибди.
Н.Абдусатторов ортда қолган учрашувларда Миттал Адитя (Ҳиндистон), Ричард Раппорт (Руминия), Давид Антон Гуижаррони (Испания) мағлуб этиб, ҳиндистонлик Аржун Еригаиси билан дуранг ўйнади.
Кеча тунда ўтказилган партияларда ҳам Нодирбек анча ишончли ҳаракат қилди. Фақат 5-турда у ҳиндистонлик Видит Сантошга қора доналарда имкониятни бой бериб қўйди.
Олтинчи турда бошқа бир ҳинд гроссмейстери Гукеш таслим этилди. Еттинчи партияда ҳамюртимиз қора доналарда ўйнашига қарамай, ҳиндистонлик таниқли гроссмейстер Пентала Харикришнани енгди.
Саккизинчи турда яна қора доналарда ҳаракат қилган Нодирбек рейтингда ўзидан юқорида бораётган нидерландиялик Аниш Гири билан муросага келди.
Натижада Нодирбек 5 та ғалаба, 2 та дуранг ва 1 мағлубиятдан сўнг 24 имкониятдан 17 очко жамғариб, турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттирмоқда. Кучли учликдан озарбайжонлик Шахрияр Мамедьяров ва жаҳон тождори Магнус Карлсен жой олган. Улар ҳисобида 16 очко бор. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди