“Манчестер Юнайтед”да бош мураббий Эрик тен Хаг ва жамоанинг асосий юлдузи Криштиану Роналду ўртасида келиб чиққан зиддият кўпчиликка Жозе Моуриньонинг жаҳон футболида нуфузли футболчилар билан ишлаш ҳақидаги фикрларини эслатиб юборди.
Португалиялик мутахассис берган интервьюсида жаҳон даражасидаги ижрочилар билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатларини тилга олган.
Роналдуга “Реал”да устозлик қилган Жозе Моуриньо шундай деган эди: - Агар сен топ-ўйинчиларни бошқара олмасанг, умуман бирор жойда мураббийлик қилолмайсан. Мураббий учун қўл остидагиларни футбол ўйнашга ўргатиш керак эмаслигини тушуниб етиш жуда муҳим.
Сен Роналдуни жарима зарбасини қандай беришга, Иброҳимовични кўкракда тўпни қандай тўхтатишга, Дрогбани ҳавода қандай гол уришга ўргата олмайсан.
Сенинг асосий вазифанг уларни аниқ бир жамоада қандай ҳаракат қилиш ва шунга яраша ўйнашни ўргатишдан иборат, - деди Жозе Моуриньо. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди
UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди
Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди
Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди?
Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди