Жаҳон футболи тарихида энг кўп гол урган Криштиану Роналду қийин даврларни бошдан ўтказмоқда. Португалиялик юлдузнинг узоқ йиллик фаолияти давомида энг ёмон мавсумини гувоҳи бўляпмиз.
Ёзда Чемпионлар лигасида қатнашадиган жамоа ўтиш илинжида мавсумолди йиғинида қатнашмаган Роналду кўп нарса йўқотмоқда. 37 ёшли ҳужумчи бир қатор кутилмаган муаммоларга дуч келмоқда.
Хусусан, ўзи истаганидек Чемпионлар лигаси иштирокчиси сафига қўшила олмади, мавсумолди машғулотларида қатнашмагани учун спорт формасини йўқотиб қўйди, “Манчестер Юнайтед”нинг асосий таркибига киролмаяпти, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан муносабати бузилди, энг асосийси, биринчи марта захира ўйинчисига айланиб қолди.
“Манчестер Юнайтед” ва Криштиану Роналду ҳамкорлиги узоққа чўзилмайдиган кўринади. Агар тажрибали ўйинчи январда клубдан кетмаса, ёзда эркин агентга айланади. Манчестерликлар яқинда серхархаша ўйинчига янги битим бермаслигини маълум қилганди.
Роналдунинг машҳур агенти Жорже Мендеш ўз мижозига муносиб клуб қидиряпти. Бу мутахассиснинг ёздаги уринишлари бекор кетди. Супертўпурар хизматларини бир неча катта клубларга таклиф қилган Мендеш уларнинг бирортасини ҳамкорликка кўндира олмади.
Европа матбуотининг ёзишича, Криштиану Роналду олдида “Рома” варианти пайдо бўлди. Бу ҳақда таниқли журналист Бен Жейкобс маълумот берди.
- Жорже Мендешга яқин манбаларим, у келаси мавсум Роналдуни “Рома”га жойлаш бўйича иш олиб бормоқда. Римликларда Чемпионлар лигасига йўлланма олиш имконияти бор. АҚШ чемпионати ҳам ўрганилмоқда. Бироқ, португалиялик ҳужумчининг “Челси”га қисқа муддатга ўтиш имконияти ҳам камроқ, - деб ёзди Бен Жейкобс.
Яқинда “Манчестер Юнайтед” устози Эрик тен Хаг ўйиндан кетиб қолган Роналдуни асосий жамоадан четлатилганидан кейин хориж оммавий ахборот воситалари Жозе Моуриньонинг юлдуз футболчилар билан ишлаш бўйича мураббийларнинг хатоларини айтган гапларини роса айлантиришди.
Ҳозир “Рома”ни бошқараётган португалиялик мутахассис “Агар сен топ-ўйинчиларни бошқара олмасанг, умуман бирор жойда мураббийлик қилолмайсан. Мураббий учун қўл остидагиларни футбол ўйнашга ўргатиш керак эмаслигини тушиниб етиш жуда муҳим.
Сен Роналдуни жарима зарбасини қандай беришга, Иброҳимовични кўкракда тўпни қандай тўхтатишга, Дрогбани ҳавода қандай гол уришга ўргата олмайсан. Сенинг асосий вазифасинг уларни аниқ бир жамоада қандай ҳаракат қилиш ва шунга яраша ўйнашни ўргатишдан иборат”, - деган эди.
Жозе Моуриньо Криштиану Роналдуни “Реал”ни бошқарган даврда ўйната олган. Агар бу икки португалиялик “Рома”да яна бирлашадиган бўлса, Элдор Шомуродов Рим клубидаги ўрнини бутунлай йўқотади.
Пойтахт клубига Андреа Белотти келганидан кейин майдонда жуда кам кўринаётган ҳамюртимиз ҳам айни футбол ўйнайдиган ёшда захирада ўтиришга кўнмаса керак. Шундоқ ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ўйиндан ташқарида жуда кўп вақт йўқотяпти.
Аксига олиб, Роналду Шомуродов билан бир хил позицияда ўйнайди. Ҳар иккисининг асосий функцияси марказий ҳужумчи бўлса-да, кўпроқ чап қанотда ҳаракат қилади. Танловнинг кимнинг чекига тушишига шубҳа йўқ.
Ҳозирча, буларнинг барчаси Жорже Мендешнинг режаси холос. Бироқ, амалга ошиши мумкин бўлган режа. Шомуродов эса қишки трансферлар вақтида ёки мавсум якунланганидан кейин жиддий қарорга келиши керак.
Чунки терма жамоамизнинг асосий ўйинчиси бир ойда бир ёки икки марта беш-ўн дақиқага майдонда кўриниш бериши ўзбекистонлик ҳеч бир мутахассис ёки мухлисни қониқтирмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»