1 427
Улуғбек Бакаев: "Иккита ярим финалда пенальтилар сериясида мағлуб бўлишимиз бизга оғир таъсир ўтказмоқда"
Coca Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин "Қўқон-1912" — "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
"Ўйин анча жонли руҳда ўтди. Биринчи таймда ҳам, иккинчи таймда ҳам яхши вазиятларга эга бўлдик. Дастлаб ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик, сўнгра ҳисобни тенглаштирдик, кейинчалик яна гол уришимиз мумкин эди. Бироқ маҳорат бизга панд берди. Барча йигитлар ғалаба қозонишни хоҳлаганди. Футболда сен урмасанг, сенга уришади, деган жумла бежизга ишлатилмайди. Ўйин 1:1 ҳисобида давом этаётганда иккита яхши вазиятдан фойдана олмадик, мезбонлар эса яратилган вазиятдан гол уриб, ғалабани ўзлари билан олиб кетишди. Шундай экан, "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман.
- "Сўғдиёна" мавсумни муваффақиятли бошлаганди, аммо сўнгги ўйинларда ғалаба қозона олмаяпти...
- Бу ерда кўп факторлар бор: йигитлардаги руҳий чарчоқ, ўзларига бўлган ишончнинг йўқолиши. Кўп вазиятлардан фойдалана олмаганимиз ва иккита ярим финалда пенальтилар сериясида мағлуб бўлишимиз бизга оғир таъсир ўтказди. Буни мураббийлар штаби ва футболчилар оғир қабул қилишди. Ўйинлардан кейин тикланиш қийин бўлди. Учрашув бўйича мағлуб бўлсак бошқа гап эди. Шунга қарамай, ҳаёт давом этади, хатолар устида ишлаймиз ва клуб қўйган вазифаларни бажаришга ҳаракат қилишда давом этамиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»