09:02 / 28.10.2022
1 660

Европа Лигаси. МЮ рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди, «Рома» Шомуродов майдонга тушган ўйинда ғалабага эришди

Европа Лигаси. МЮ рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди, «Рома» Шомуродов майдонга тушган ўйинда ғалабага эришди
Футбол бўйича Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган ўйинлар 27 октябрь, пайшанба куни бўлиб ўтди.

«Манчестер Юнайтед» 5-турда «Шериф» билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 44-дақиқасида Диого Далот ҳисобни очди. 65-дақиқада Маркус Рэшфорд манкунианликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 81-дақиқада Криштиану Роналду ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

«Қизил иблислар» очколарини 12 тага етказиб E гуруҳида 2-ўринда бормоқда.

«Рома» «ҲИК»ка қарши майдонга тушди. 41-дақиқада Тэмми Абраҳам ҳисобни очди. 54-дақиқада Перпарим Ҳетемай мувозанатни тиклади. 62-дақиқада Арту Ҳосконен ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва римликларни ҳисобда олдинга чиқиб олишига сабабчи бўлди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида гол урилмади ва «Рома» ғалаба қозонди. Элдор Шомуродов 77-дақиқада Пеллегрини ўрнига майдонга тушди.

Жозе Моуриньо шогирдлари 7 очко жамғарди ва 2-ўринни эгаллаб турибди. Плей-офф йўлланмаси сўнгги турда ҳал бўлади.

«Манчестер Юнайтед» — «Шериф» 3:0
Голлар
: 1:0 – 44 Диогу Далот, 2:0 – 65 Рэшфорд, 3:0 – 81 Роналду.
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Диогу Далот (Шоу, 63), Линделеф, Мартинес (Магуайр, 46), Маласиа, Эриксен, Каземиро (Мактомини, 63), Бруну Фернандеш, Роналду, Антони (Рэшфорд, 46), Гарначо (ван де Бек, 79).
«Шериф»: Ковал, Ренан Гедес, Раделич, Кики, Кпозо, Бадоло (Глига, 90), Kiaбу, Диоп (Ҳатман, 79), Мудасиру, Атемвен (Ковал, 89), Рашид (Пернамбуко, 79).
Огоҳлантиришлар: Рашид (22), Ренан Гедес (64), Магуайр (84).

«ҲИК» — «Рома» 1:2
Голлар
: 0:1 – 41 Абраҳам, 1:1 – 54 Ҳетемай, 1:2 – 62 Ҳосконен (автогол).
«ҲИК»: Ҳазард, Ҳалме, Ҳосконен, Пелтола, Сойри, Ҳетемай (Бужеляб, 69), Лингман, Вяянянен, Ҳостикка, Олусаня (Абубакари, 46), Браун.
«Рома»: Руй Патрисиу, Смоллинг, Манчини, Виня, Кристанте (Кумбула, 84), Пеллегрини (Шомуродов, 77), Камара (Бове, 78), Волпато (Фатиканти, 77), Залевски, Абраҳам, Аш-Шаарави (Спинассола, 89).
Огоҳлантиришлар: Манчини (22), Ҳалме (34), Руй Патрисиу (82), Абубакари (82), Спинассола (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Лигаси. МЮ рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди, «Рома» Шомуродов майдонга тушган ўйинда ғалабага эришди