Исландия пойтахти Рейкявик шаҳрида ташкил этилган «Fischer Random World Chempionship-2022» турнири якунига етди.
3-ўрин учун баҳсда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов классик шахматнинг амалдаги чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона сурди. Ғолиб тўрт партиядан иборат баҳсда аниқланиши керак эди.
Биринчи баҳсда Нодирбек ўйин тугашига 5 сония қолган вазиятда кутилмаган юриш қилиб, Карлсенни таслим этди.
Бироқ қолган 3 партияда Нодирбек имкониятни бой берди ва турнирни 4-ўринда якунлади. Мазкур ўрин учун Абдусатторов 40 минг АҚШ долларини қўлга киритди.
Чемпионлик учун кураш АҚШлик Ҳикару Накамура ҳамда россиялик Ян Непомняший ўртасида кечди. Асосий тўрт партия 2:2 ҳисобида дуранг билан тугади. 15 дақиқалик экстратаймда АҚШ вакили Ҳикару Накамура ғалаба қозониб, «Fischer Random World Chempionship-2022» турнирининг ғолиби бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи