08:39 / 03.11.2022
879

ЕЧЛ. «Челси» «Динамо» Загреб устидан иродали ғалабага эришди, «Милан» «Зальцбург»ни тор-мор этди

ЕЧЛ. «Челси» «Динамо» Загреб устидан иродали ғалабага эришди, «Милан» «Зальцбург»ни тор-мор этди
Футбол бўйича Чемпионлар Лигасининг 6-туридан ўрин олган ўйинлар 2 ноябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.

«Челси» ўз майдонида «Динамо» Загребни қабул қилди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Бруно Петкович ҳисобни очди. 18-дақиқада Раҳим Стерлинг мувозанатни тиклади. 30-дақиқада эса Денис Закария лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа «аристократлар» ғалабага эришди.

«Милан» эса «Зальцбург» билан баҳс олиб борди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Миланликлар сафида Оливье Жиру дубль қайд этган бўлса, яна иккита гол Крунич ва Мессиас ҳисобига ёзилди.

«Челси» 13 очко билан E гуруҳида етакчи сифатида плей-оффга йўл олди. «Милан» 10 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллади. «Зальцбург» эса 6 очко билан Европа Лигасига йўлланма берувчи ўринга эга чиқди.

«Челси» – «Динамо» Загреб 2:1
Голлар
: 0:1 – 7 Петкович, 1:1 – 18 Стерлинг, 2:1 – 30 Закария.
«Челси»: Менди, Аспиликуэта, Кулибали (Тиаго Сильва, 65), Чалоба, Чилуэлл, Жоржиньо, Закария (Лофтус-Чик, 71), Маунт, Ҳаверц (Галлаҳер, 64), Обамеянг (Броя, 64), Стерлинг (Пулишич, 83).
«Динамо» Загреб: Ливакович, Моҳаррами, Ристовски (Эмрели, 69), Перич, Шутало, Любичич, Адеми (Булат, 83), Мишич, Иванушес, Оршич (Шпикич, 89), Петкович (Дрмич, 83).
Огоҳлантиришлар: Мишич (22), Кулибали (39), Иванушес (54), Моҳаррами (89).

«Милан» – «Зальцбург» 4:0
Голлар
: 1:0 – 14 Жиру, 2:0 – 46 Крунич, 3:0 – 57 Жиру, 4:0 – 90 Мессиас.
«Милан»: Тетерушану, Калулу (Габбия, 86), Кьер, Томори, Эрнандес (Балло-Туре, 78), Крунич (де Кетеларе, 78), Беннасер (Побега, 69), Тонали, Жиру, Ребич, Рафаэл Леау (Мессиас, 69).
«Зальцбург»: Кен, Дедич, Соле (Бернардо, 46), Павлович, Вебер (Ульмер, 77), Зайвалд, Кергор, Сучич, Гурна-Дуат (Камери, 64), Окафор (Койта, 77), Адаму (Шешко, 62).
Огоҳлантиришлар: Окафор (43), Гурна-Дуат (61).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. «Челси» «Динамо» Загреб устидан иродали ғалабага эришди, «Милан» «Зальцбург»ни тор-мор этди