А Сериянинг 14-туридан кейин “Рома” кетма-кет икки йилдан бери ўзи кўтарила олмаётган олтинчи ўринга тушиб қолди. Жозе Моуриньо шогирдлари сафар учрашувидан очко йўқотиб қайтди. Бу гал “Сассуоло” меҳмони бўлган римликлар ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.
Биз учун аҳамиятлиси, Элдор Шомуродов мавсум бошидан бери илк мартда учрашувни бошланғич таркибда бошлагани бўлди. Легионеримиз бош мураббийнинг ишончини қайта қозона бошлагани Тэмми Абрахамга ижобий таъсир қилди. Яъни, англиялик ҳужумчи ҳамюртимиз томонидан рақобатни сеза бошлади. Буни мутахассислар таъкидламоқда.
Шомуродов ўрнига майдонга тушган Тэмми Абрахам уч ойлик қуруқ сериясига барҳам бериб, “Сассуоло” дарвозасини ишғол қилди. Бироқ, Рик Карсдорпнинг хатоси жамоани уч очкодан айирди.
Италия футболини ёритиб бораётган https://www.calciomercato.com сайти мутахассислари ўйинда иштирок этган футболчилар ҳаракатини қуйидагича баҳолади:
Руй Патрисио 6.5:
Фраттезининг хавфли зарбасини маҳорат билан қайтарди. Гол киритилган вазиятда Пинамонтининг зарбаси олдида ожиз қолди. Ўйинни анча яхши ўтказди.
Манчини 5.5:
Лауриенте билан анча курашди. Абрахамга зўр пас оширди. Фаол ўйнади.
Смоллинг 5.5:
Тажрибали ҳимоячининг бўшашиб қолгани кўринди. Рақиб ҳужумчилари ўтиб кетишига етарли даражада қаршилик кўрсата олмади.
Ибаньес 6:
Ўзининг одатига мос хотиржам ўйнади.
Челик 6:
Биринчи бўлим охирларида Залевскига жуда қулай пас оширди. Баъзан рақобатни бой берганини ҳам кўрдик.
Матич 6:
Лопес ва Фреттизининг ҳужумларини тўхтатиб қолишга эришди. Пас орқали ўйнашга ҳаракат қилди. Бироқ, ҳамма узатмаси ҳам манзилга аниқ етиб бормади.
Кристанте 6.5:
Жамоаси учун жуда фойдали ўйин намойиш қилди. Ҳам ҳужумчиларга, ҳам ҳимоядаги жамоадошларига катта ёрдам берди.
Залевский 6:
Ҳимояланиш вақтида фойдаси деярли тегмади, лекин ҳужум ташкил қилишда Челикдан анча самаралироқ ўйнади. Бир вазиятда гол ура олмагани, жамоасининг зарарига ишлади.
Дзаньоло 5.5:
Ўйин давомида бир марта Шомуродовни яхши позицияга чиқарди. Лекин ҳаракатларида фаоллик ва барқарорлик етишмади. Дарвозага аниқ ва кучли зарба бера олмади.
Вольпато 6.5:
Рақиб футболчиси Лопесни анча қийнаб қўйди. Анча фаол ҳаракат қилди, ўйнаш иштиёқи баланд эди.
Шомуродов 5,5:
Ўйин давомида бир неча бор тезлигини намойиш қилди. Дарвозага зарба беришга уринди. Бир вазиятда тўпни қулай позицияда турган Дзаньолодан қизғонди. Элдор ўзи зарба берди ва у йўллаган тўпни “Сассуоло” дарвозабони қайтаришга улгурди.
Абрахам 7:
Элдор Шомуродов ўрнига тушган футболчи жамоаси учун жуда муҳим гол урди.
Моуриньо 6:
Шомуродовни илк дақиқалардан ўйнатиш режаси иш берди. Бош мураббий қарори Шомуродовга ҳам, Абрахамга ҳам яхши таъсир қилди. Шогирдлари ғалабани ушлаб қола олмагани оқибатида жамоа яна очко йўқотди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”