22:37 / 13.11.2022
1 109

А Серия. «Рома» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди (видео)

А Серия. «Рома» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди (видео)
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 15-турида «Рома» 13 ноябрь, якшанба куни «Торино»ни қабул қилди.

Беллашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар Карол Линеттининг голидан кейин олдинга ўтиб олди.

Асосий вақт якунланиши арафасида римликлар пенальти ишлаб олди, бироқ 11 метрлик жарима зарбасидан Андреа Белотти унумли фойдалана олмади. Қўшиб берилган вақтнинг тўртинчи дақиқасида Пауло Дилабанинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди, қайтган тўпни Неманя Матич дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Учрашувда «Рома»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов захирада қолдирилди.

Шу тариқа ғалабасиз сериясини учта ўйинга етказган «Рома» 27 очко билан 7-ўринда қолди. «Торино» 21 очко билан 9-поғонадан жой эгаллаган.

«Рома» – «Торино» 1:1
Голлар
: 0:1 – 55 Линетти, 1:1 – 90+4 Матич.
«Рома»: Руй Патрисиу, Челик, Смоллинг, Манчини, Рожер, Кристанте (Таҳирович, 70), Заниоло, Камара (Матич, 54), Волпато (аш-Шаарави, 46), Абраҳам (Белотти, 70), Залевски (Дибала, 70).
«Торино»: Милинкович-Савич, Лазаро, Джиджи, Буонджорно (Родригес, 52), Зима, Войвода (Синго, 30), Линетти, Миранчук (Радонич, 81), Влашич, Риччи, Санабрия (Адопо, 80).
Огоҳлантиришлар: Буонджорно (48), Камара (53), Дибала (86), Тахирович (89), Лазаро (90).

«Монса» – «Салернитана» 3:0
Голлар
: 1:0 – 24 Карлос Аугусто, 2:0 – 35 Мота, 3:0 – 75, пенальти Пессина.

«Верона» – «Специя» 1:2
Голлар
: 1:0 – 30 Верди, 1:1 – 53 Нзола, 1:2 – 69 Нзола.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. «Рома» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди (видео)